1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нажас сувлар билан суғорилган мевалар ва ахлатхонада ўсган зироатлар дони

20:11 / 27.04.2016 4050 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари, бизнинг саволимиз қуйидагича: Биз яшаб турган жойдан 20-25 км. масофада чўл қумлари бор. Шу қумларда кўллар ташкил этилиб, ушбу жойларга шаҳарлардан турли ахлат-нажосатлар канализатсия орқали келиб тўпланади. Кейинги пайтларда баъзи инсонлар шу сувларни қочириб ўрнига шоли экишмоқда. Шоли эса фақат шу ахлат сув (ранги ўрик шарбати сингари қора-қизил, ҳиди ўта бадбўй, таъмини эса билмаймиз албатта ўзига яраша) билан охиригача парвариш топади.
Мақсадимиз:
1)Шундай ер ва сувларда етиштирилган шоли ва гурунчларни истеъмол қилса бўладими?
2)Шу ишлар билан мусулмон, хусусан тақволи аҳли илмлар шуғуллансалар дурустми?
Илтимосимиз:
Шу масалани ҳал этиб «Зикр аҳлидан сўранг« рисоласида чоп эттирсангиз.
Олдиндан ташаккур айтиб, дуо билан бир гуруҳ марғилонлик фуқаролар номидан: 

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, тақво юзасидан бу ишни қилмаган маъқул.
Шу билан бирга айтишимиз лозимки, фуқаҳолар: «Нажас сувлар билан суғорилган мевалар ва ахлатхонада ўсган зироатлар дони макруҳ эмас», дейишган. (Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож). Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ҳурматли Шайх ҳазратлари сиздан илтимос қуйидаги икки ҳадисни шарҳлаб берсангиз.1. .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кўз ҳақдир, Алуайну ҳаққун, деб давоми...

11571 21:39 / 25.04.2016
СаволРасул билан Набийнинг фарқи нимадаЖавоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНабий ва расул орасидаги фарқ. Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча давоми...

4935 18:05 / 17.04.2017
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ўзим намозга кирганимга 4 ой бўлди. Ёш намозхонман, кўп нарсани билмайман. Шунинг учун мана шу саволга жавоб тополмадим. давоми...

2990 14:24 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Энг яхши рўза биродарим Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари эди. У киши кун оралатиб рўза давоми...

1505 08:10 / 27.05.2020