1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ТУҒРУҚХОНАДАГИ ИШЛАР

18:51 / 26.04.2016 4353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен яхши ниятлар билан хусусий туғруқхона очган эдим. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ҳали дунёга келмаган болаларни оналаридан жудо қилишимизга тўғри келади. Айтингчи, тиббиётдаги бу вазифани бажариш мени гуноҳкор қилиб қўядими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳозир қонунан ҳам ҳомилани олишга рухсат йўқ, шариатда ҳам ҳомилани олишга рухсат йўқ. Хусусан, турмушга чиқмаган қизлар бўлса, зино қилиб, гуноҳкор бўлиб турган бўлса, уларнинг айбини беркитиш маъносида қилинадиган ҳомилани олиш каби ҳолатлар тўғри иш эмас. Шунинг учун шариатнинг кўрсатмаларини ҳам, қонуннинг тарафларини ҳам бузмаслик керак бўлади. Инсонларга яхшилик қилиш ниятида очилган бўлса, туғишига ёрдам берсинлар–ана шу яхшилик. Боласини тушиб кетишидан сақлаб қолиш амалиётлари бор, муолажалар, даволашлар бор, уларни қи-линглар, улар савоб ва бошқа яхши ҳолатлар кўп. Туғруқҳоналарда савоб учун ҳаракат қилиш керак. Албатта зинодан бола орт-тирганларнинг ҳомиласини яширинча, шариат ва қонунга хилоф равишда олиб ташлашда қилинаётган ишлар савоб бўлмайди албатта, гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иншааллоҳ, Рамазон ойида оиламни зиёрат қиламан ҳамда, насиб этса, ватанимизда Ийди Рамазонни ўқиб келмоқчиман.Ҳозир мусофирчиликдаман, рўза тутиш қанақа бўлади давоми...

6743 15:57 / 24.04.2016
Биз оиламиз билан ҳар жума куни кичик хатм қиламиз. Яъни Қуръондан айрим сураларни ўқиймиз. Бу тўғрими Ва .кичик хатм, деган тушунча бормиБу тушунча бор, quotхатми давоми...

4538 21:33 / 27.04.2016
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Биз ҳозирги вақтда шимолий ҳудудда ишлаймиз, шу ердаги жомеъ масжиддан олган намоз вақтлари қуйидагича 22.07.2012 й., фажр 0052 давоми...

3891 03:55 / 13.06.2017
САВОЛ Ўнг ва чап тарафдаги фаришталар инсондан ажралмайдилар. Улардан ташқари яна битта фаришта бормиҚуйидаги ишларndashинсон бутунлай ҳожати учун давоми...

4620 16:37 / 27.04.2016