1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Қуръон тиловати мусобақалари» ҳақида

20:43 / 24.04.2016 2337 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх ҳазратлари, ҳар йили пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган «Қуръон тиловати мусобақалари» ҳақида сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Менга бу танловларда қорилар кўпроқ юқори ўринларга, совринларга, ном қозонишга интилиб, асл мақсадни унутиб қўйишаётгандек туюлади.

Қуръон оятларини хоҳлаган еридан олиб, уни тестга киргизиб, саволлар тариқасида бериш дуруст бўладими?

Мен ҳам ана шундай танловларда иштирок этиш мақсадида Қуръон ёдласам, гуноҳ саналмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Қуръон мусобақалари ўтказиш яхши иш. Ҳамма нарса ниятга боғлиқ. Қуръони Каримни Аллоҳ таолонинг розилиги учун ўрганилади ва ёдланади.

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида илм талаб қилишда илм толиби ниҳоятда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган учта хатарли ишдан огоҳлантирмоқдалар:

1. Илмни уламолар билан можаро қилиш учун ўрганмаслиги керак. Бир илмни яхшилаб ўрганиш «уламолар билан талашиб-тортишиб, можаро қилиб, ҳаммасини енгиб, жим қилиб қўяй», деган ниятда бўлмаслиги лозим. 

2. Эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ҳам илм талаб қилмаслик керак. Илм толиби ҳеч қачон илмни ўрганиб олиб, тушунмаган одамларни мағлуб қилиб, ҳаммасини лол қилиб қўяй, деган ниятни қилмаслиги лозим.

3. Ёки одамларни ўзига қаратиш учун илм талаб қилмаслиги керак. Одамларнинг «Фалончи қори бўлибди, мулла бўлибди, қойил», дейишлари учун ва шунга ўхшаган бошқа ниятлар билан илм ўрганилса, бундай одамнинг оқибати яхши бўлмас экан. Аллоҳ таоло уни дўзахга киритар экан. Шунинг учун илмни фақатгина Аллоҳ таолонинг розилиги учун талаб қилиш керак.

Салафлардан баъзилари: «Ўлим пайтида энг кўп надомат қиладиган одам ноқобил олимдир», дейишган экан. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, сизга кичик бир саволимиз бор. Бозорларда сотилаётган спирт аралашган ҳар турдаги хушбўйлантирувчи давоми...

3202 20:18 / 27.04.2016
Савол Дугонам ёмон йўлларда юриб қизлигини йўқотди. Лекин қилган ишларига пушаймон бўлиб, рост тавба қилди. Энди у ўзи ва оиласининг шаънини сақлаб қолиш учун давоми...

7248 21:16 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар мен бир саволда ҳазратимиз роҳимоҳуллоҳдан чет элда ўқиш ҳақида сўралганда нимани ўқишингизга боғлиқ деб жавоб берилганини кўрдим. давоми...

1852 09:36 / 12.03.2019
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 28 сафар 1987 давоми...

2735 21:32 / 25.04.2016