1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Пул топиб олинса нима қилинади?

18:39 / 24.04.2016 6593 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўчада тушиб қолган пулларни қўриб қолдим. Уни нима қилиш керак? Олишим мумкинми ё менга ҳаромми? Ёки олиб, садақа қилиб юбориладими?

  ЖАВОБ: Бу мол-мулкка тааллуқли масала. Шариат ҳукми бўйича йўқолган нарсани топиб олган шахс уни омонат шаклида олиб туриб, топиб олганини эълон қилади. Эгаси чиқса, қайтариб беради. Агар чиқмаса, эгаси чиқса тўлаш шарти билан топиб олган шахс унга эгалик қилади. Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», деганлар» (Муслим ва Аҳмад).

Йўқолган нарса топилганини билдириш топиб олган жойида ва одамлар кўп бўладиган ерларда топиб олган кишининг ёки вакилининг: “ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, фалончига учрасин”, деб эълон қилиш билан бўлади. Нарсаси йўқолганини даъво қилиб келган шахс эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб, ўзиники эканини исбот қилиши шарт.  

Шундай нарсаларни топиб олган одам бир йилгача омонат шаклида ушлаб туради. Бир йилгача эгаси чиқса, омонатни унга беради. Агар бир йил ичида эгаси чиқмаса, у нарса топиб олган кишининг мулкига айланади. Лекин, эгаси чиқиб қолса, тўлаб бериш шарти билан. Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Шунда у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса, уни унга топшир», деганлар» (Муслим). Демак, йўқолган нарса эгасини кутиш учун тайин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олганнинг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериши керак экан (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен бир домладан эшитдимки таҳорат олаётганда бир жойни уч марттадан ортиқ ювса ёмон экан. Чунки бир марта фарз, уч марта суннат экан. Саволим Рукуъда давоми...

4717 10:15 / 16.08.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлариҲозирги замонда сақич истеъмол қилиш одат турига кирган. Масалан .орбит,, .дирол, ва шунга ўхшаш тишларга фойдали давоми...

3216 20:07 / 26.04.2016
Яширинча никоҳ ўқитган киши яна ўша аёл билан талоқ тушмаса ҳам қайта ошкора никоҳланиши мумкинмиquotЯширинча никоҳ дегандаquot нимани тушунамиз, яширинча никоҳ давоми...

3764 15:43 / 26.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари.Ўғлим келиним билан оралари бузилди. Иккаласига панднасиҳат таъсир қилмади. Улар ажрашиб кетишди, ораларида фарзанд давоми...

2793 16:13 / 27.04.2016