1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Исломнинг нимаси яхши?

18:11 / 24.04.2017 2811 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради. 

«Таом бермоғинг ҳамда таниган ва танимаганга салом бермоғинг», дедилар»

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф ҳам Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Бир киши Пайғамбаримиздан Исломнинг энг яхши фазилатлари ҳақида сўради. Ислом ўзи яхши нарса, лекин сўровчи ўша яхши нарсанинг ҳам энг афзали ҳақида сўраган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Исломнинг энг яхши фазилатларидан иккитасини айтиб берганлар. Нима учун айнан шу икки нарсани зикр қилганлари ҳақида гапирадиган бўлсак, уламоларимизнинг айтишларича, бировга яхшилик қилиш асосан икки хил бўлади: 

Биринчиси моддий яхшилик бўлиб, унинг энг боши бошқаларни таомлантиришдир. 

Иккинчиси баданий яхшилик бўлиб, унинг боши салом беришдир.

Шу билан бирга, савол берилган жой, вақт ва одамларнинг ҳолати ҳам эътиборга олинган. Айниқса, Пайғамбаримиз бошчиликларида саҳобалар янги ҳижрат қилиб келганларида Мадинаи Мунавварада очлик ҳукм сурар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша вақтда бировга овқат бериш, очнинг қорнини тўйдиришга жуда кўп тарғиб қилганлар. Шунингдек, танигану танимаган одамга салом беришни ҳам лозим санаганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимки бажаришга қодир бўла туриб, ғазабини ютса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун давоми...

2804 15:10 / 04.12.2017
. ,. . . ,. . ,.6542. Абу Яъло Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Бирор бандани давоми...

1582 08:23 / 06.01.2019
. ,. .., .6365. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир аъробий масжидга бавл қилди. Одамлар унга ташланиш учун ўринларидан давоми...

1676 08:47 / 18.12.2018
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу давоми...

1246 16:54 / 07.04.2023