1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қандай ғийбатга рухсат этилган?

16:03 / 24.04.2016 2607 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғийбатнинг катта гуноҳ эканини биламан. Киши ўзи йўқ пайтида унинг камчилик-хатоларини гапириш ғийбат саналади. Лекин шундай ҳолат ҳам борки, ўз ҳатти-ҳаракатларингизга кимдир сабабчи бўлганини айтишингиз лозим бўлади. Бу ўринда суҳбатдошга «фалончи шундай қилгани учун мен бундай қилдим», дейсиз. Шу ҳам ғийбатга кирадими?

ЖАВОБ: Албатта савол эгаси айтиб ўтганларидек, ғийбат гуноҳи кабира эканини уламоларимиз таъкидлашган. Қуръони каримнинг Ҳужурот сурасида бундай дейилган: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирортангиз ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар» (12-оят). Яъни бир кишининг ғийбатини қилишни Аллоҳ таоло ўша одам вафот этганидан сўнг унинг гўштини ейиш билан баробар қилган. Шунингдек, ҳадисларда ҳам ғийбат катта гуноҳ экани қайта-қайта таъкидланган. 

Сўровчимиз айтиб ўтганларидай, бир кишининг ўзи йўқ пайтида унинг айбларини айтиш “ғийбат” дейилади. Айби йўқ одамнинг ўзи йўқлигида бўлмаган айбларини унга тақаб айтиш эса бўҳтон ҳисобланади. Баъзи бир кишилар “ғийбати эмас, сифати-ку” деб ўзганинг айбларини бемалол айтишаверади. Ғийбат қила туриб, “бу ғийбат эмас”, дея ўзига узр излайди. Улар мана шу сифатни айтишнинг ўзи ғийбат эканини унутишади.  

Энди юқоридаги саволга қайтсак, баъзи ҳолатларда инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракати ва қилмишини баён этиш учун бировни қўшиб зикр қилишига тўғри келиб қолади. Бу ҳолатда ғийбат бўлмайди. Чунки ўша гапирувчи мазлум бўлган. Мазкур инсондан маълум бир зарар кўрган. Ёки ўзи бир ноқулай ҳолга тушиб қолиши бировнинг сабабидан бўлган. Ана шу маънони тушунтириш учун айтадиган бўлса, бу нарса ғийбат бўлмайди. 

Шунингдек, ёмон, ношаръий, ҳаром-ҳариш ишларни яширмасдан ошкора, хатто фахрланиб, ўзининг қилмишини кўз-кўз қиладиган фосиқ кимсалар ҳақида гапириш ҳам ғийбат ҳисобланмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ундан четланишлари учун фосиқ кишиларнинг ишларини зикр қилинглар», деганлар. Мана шунга ўхшаш нарсалар ғийбат бўлмайди. 

Шунингдек, илмий тадқиқот, бировнинг шаҳодатини қабул қилиш ёки қилмаслик маъносидаги баҳсларда одамларнинг айбини зикр қилиш ҳам ғийбат ҳисобланмайди. Мисол учун, имом Бухорийнинг «Ҳадис ровий»лари ҳақида ёзган китобларидан хулоса чиқарган бир киши: «Сиз фалончининг номуносиб сифатларини айтибсиз, бу ғийбатга кирмайдими?» деб сўраганида, «Йўқ кирмайди, бу илмий омонат» деганлар (Аллоҳ билувчидир). 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам Шайх ҳазратлари Яқинда Ўзбекистон телевиденияси орқали журналист Умида Аҳмедова ва унинг турмуш ўртоғи Олег Карповларнинг .Бокиралик юки, номли фильми давоми...

18443 21:09 / 25.04.2016
Савол.Ассалому алайкум, дейилганда .Валейкум Салом, ёки .Валейкум, ва шунга ўхшаш сўзлар билан алик олинса, шунда алик олгувчи ГУНОҲКОР бўлиб қоладими ёки жавоби давоми...

3560 20:25 / 14.04.2017
СаволАср ва шом вақти оралиғида ҳеч қандай намоз ўқиб бўлмайдими Ёки намоз ўқувчининг Аср ва Шом намози орасида ўқиб бўлмайдимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНафл намоз ўқиб бўлмайди.httpsavollar.islom.uzsavol23724

6930 19:03 / 10.05.2017
Савол Мен асалари боқаман табиийки асаларига емиш бераётганда чақиш эҳтимоли бор. Агар ари чақса роaposза бузиладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Йўқ

4378 09:05 / 08.06.2018