1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳақиқий суннатга мувофиқ соқол қўйиш қандай бўлади?

21:22 / 27.04.2016 15438 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқий суннатга мувофиқ соқол қўйиш қандай бўлади? Яъни томоқнинг тагини қириш керакми ёки йўқми, соқол қўйиш 40 ёшдан кейин суннат унгача мустаҳабми, шунингдек мўйловни қириш мумкинми?

Бу саволда ҳам тўғри маънолар бўлиши билан бирга, ана шундай хурофот, билимсизлик, жоҳиллик асосида тарқалиб қолган гаплардан ҳам намуналар бор. Эркак киши балоғатга етганидан бошлаб, соқол қўйиши бизнинг динимизда бор. Соқолни қўйганда узунлиги тўғрисида гап кетганда кўпчилик фиқҳий мазҳабларда "бир тутам" бўлиши керак дейди. Яъни "қўлни жағга қўйиб туриб, тутамлаганда ўша тутами узунича бўлгани суннатга мувофиқ бўлади" дейилади. Бунга далил қилиб буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) нинг амаллари олинган. У киши ўша соқолларини тутамлаб туриб тутамидан ортиғини доим қирқиб, теккислаб юрганликлари бўлган, бошқа саҳобалар ҳам буни қилганлар. Ана шу маънода демак соқолни узунлиги атрофидан тўғрилаб юришлиги маънолари олинган. Энди томоқнинг остидаги тукларни қириш ёки қирмаслик тўғрисидаги масалага келганда уламоларимиз ихтилоф қилганлар. Баъзи-бирлари "қилиш керак эмас" деган бўлса, бошқа бирлари "қирса бўлади" деган маънони айтганлар. Бизнинг диёрларимизда ўша "қирса бўлади" деган гап тарқалган, унга амал қилиб келинган ва қилинмоқда ҳам. "40 ёшгача суннат, 40 ёшдан кейин суннат ундан олдин мустаҳаб" деган гап мутлақо нотўғри. деган гап йўқ. Балоғатга етгандан кейин соқол қўйиш борлиги динимизда таъкидланган нарса ҳисобланади. Мўйловни қириш мумкинми, дегани соқол қўйиб туриб мўйловни қирса бўлади. Пайғамбариси (с.а.в.)нинг ҳадисларида шу гап айтилган, "соқолни тўкис қўйинглар ва мўйловни қиринглар" деганлар. Бунга кўпроқ Покистон тарфда амал қилишади, соқоллари узун-узун бўлса ҳам мўйловни демак жуда таги билан қирмаса ҳам яхшилаб қириб юришади, ундай узайтириб юришмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайх ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишлариздан рози бўлсин сизга саволим бор эди. Агар бир инсон рўза ойда хизмат сафари билан чет элга чиқса, хамма шароитлар давоми...

3231 22:04 / 30.04.2017
СаволАссалому алайкум Масжидимизни очиқ айвони тепасига хар хил қушлар қўниб туради. Улардан тушган тезак гиламга ёпишиб қотиб қолибди. Шу гиламни устида намоз давоми...

4157 08:05 / 29.07.2018
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот давоми...

7423 21:14 / 22.04.2016
СаволАссалому алайкум Агар Бомдод намозига кеч уйғониб, тақвим бўйича қуёш чиқишига 10 дақиқа қолган бўлса намозини адо қилиш афзалми ёки қуёш чиқишини ўтказиб давоми...

7029 10:25 / 22.06.2018