1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёлнинг ётоқ кийими қандай бўлиши керак?

15:27 / 24.04.2016 4803 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айрим танишларимнинг айтишича, аёл кишига тиззасидан юқорида турувчи ёки эркакларникига ўхшаган пижама ва шунга ўхшаш ётоқ кийимларини кийиш мумкин эмас экан. Бундай кийимлар одатда пасти шалвар ва юқориси тугмали кўйлак сифатида бўлади. Кўриниши эркаклар ётоқ кийимига ўхшаса ҳам, тикилиши, безаклари, гуллари аёллар учун мосланган бўлади. Шу хусусда нима дейсиз, танишларимизнинг гаплари тўғрими? Агар бу гаплар тўғри бўлса, шунақа кийими бор аёл уни нима қилиши керак?

ЖАВОБ: Бошқалар ўзга сайёрларни ўзлаштириш, оламшумул илмий кашфиётлар қилиш ва илмий тараққиёт чўққисини забт этиш ҳақида ҳаракат қилаётган бир пайтда бу савол жуда майда эмасми? 

Ўша иштонни ўзимизда тикилмагани эҳтимоли кўпроқ, ё Хитойда ёки Кореями, Япониями, шунга ўхшаш бир давлатда тикилган бўлиши мумкин. Аммо уни мусулмонлар бичмагани ва тикмагани аниқ. Иштонни бичиш ва тикиш қўлимиздан келмаганидан кейин бу ҳақда талашиб-тортишиб ном чиқариш нечун? 

Яна гоҳида “нима учун бошқалар тараққиётга эришиб, мусулмонлар орқада қолган”, деган саволни ҳам ўртага ташлаб қўямиз. Ўша машъум саволнинг жавоби энди аён бўлгандир. Бошқалар ўзини тараққиёт йўлига ва бунга сабаб бўладиган нарсаларга ихлос билан урганлари ва тинмай ҳаракат қилаётганлари сабабли ўзиб кетишган. Биз эса, мустаҳаб бўлишга ҳам арзимайдиган ишлар ҳақида, хотинларнинг ётоқ иштони ҳақида ихлос ва жиддият ила бир-биримиз билан баҳслашаётганимиз учун қолоқ бўлиб турибмиз.  

Ўзингиз ўйлаб кўринг: хотин кишининг ётоқ кийимини фақат эри кўриши мумкин, бошқаларнинг мутлақо кўзи тушмайди. Бошқа гапнинг нима кераги бор? Агар шунда ҳам тортишишга борётганлар шариатнинг фарз, вожиб, суннат ва бошқа ҳукмларининг барчасини ўрнига қўйиб, фақат хотинларнинг ётоқ иштонидан бошқа масала қолмади, дейдиган бўлишса, ўзлари билишади. Агар улар шариат эркак аёлга, аёл эркакка ўхшаш кийим кийишини тақиқлаган десалар, эркакларга атаб тикилган ётоқ иштонни аёллар киймасин, деган қарор чиқарайлик. Бу ҳолда, аёллар ўзларига атаб тикилган ётоқ иштонни кийишса, яхши бўлади. Эслатиб ўтамизки, аёл киши эри билан ёлғиз бўлганида қанақа кийим кийса ҳам, бу маънода нима қилса ҳам жоиз (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Устоз, агар уйда кабутар бўлса, ёш болаларга зиён етказадиган жинлан кабутар боласи билан ўйнаб, чалғиб қайтиб давоми...

4250 12:30 / 11.07.2017
Бир биродарим рўза тутди, орада бир кун касал бўлиб қолди ва шу куни рўза тута олмади. Шу тута олмаган рўзаси сабаблими ёки сабабсизми Яна, иложи бўлса, рўза қайси давоми...

4160 15:59 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми давоми...

15981 23:53 / 10.05.2017
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен хуфтон намозида хонамни чироғини ўчириб ўқийман, қоронғу хонада фикрим бир жойга йиғилади, шу ҳолда намоз давоми...

6197 09:25 / 15.10.2017