1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Осийликнинг қандай зарарлари бор?

14:20 / 24.04.2016 2452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи кишилар борки, билиб туриб ҳам гуноҳ ишларга қўл уришади. Энг яқин дўстларимдан бирини маст қилувчи ичкилик ичишдан ҳамиша қайтараман, аммо у гапларимни ҳазил санаб, яна билганини қилаверади. Шу каби одамларга осийликнинг зарарларини тушунтиришда ёрдам берсангиз. Осийликнинг инсонга ва жамиятга қандай зарарлари бор?

ЖАВОБ: Ислом динида Аллоҳ таолонинг амр-фармонлари ва Унинг Пайғамбари кўрсатмаларига итоат этмаслик, гуноҳ ва маъсиятлардан четланмаслик осийлик саналади. Осийликнинг зарарлари жуда кўп бўлса-да, уларнинг энг муҳимларини келтириб ўтамиз:

1. Осийлик Одам ва Ҳаввони жаннатдан чиқарди.

2. Осийлик иблисни Аллоҳ таолонинг лаънатига учратди.

3. Осийлик Нуҳ қавмини тўфонга гирифтор қилди.

4. Осийлик Од қавмини томири чириган дарахтдек қулатди.

5. Осийлик Самуд қавмининг даҳшатли овоз ила ҳалок бўлишига сабаб бўлди.

6. Осийлик Лут қавмини чаппа айлантирилган ер остида ҳалок қилди.

7. Осийлик Шуъайб қавмини булутдан ёққан азоб ила ҳалок қилди.

8. Осийлик Фиръавн ва унинг қавмини денгизга ғарқ қилди.

9. Осийлик Қорун ва унинг молу мулкини ерга юттирди.

Маъсиятлар банда қалбининг моғор босишига, ғофил бўлиши ва муҳрланишига сабаб бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари устида туриб: «Ёки қавмлар жумаларни тарк қилишдан тўхтарлар. Ёки Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босур ва сўнгра ғофиллардан бўлурлар», деганларини эшитдим» (Имом Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган).

Гуноҳлардан сақланиш қалб поклигини сақлаш учун хизмат қилади. Шунинг учун гуноҳларни озайтириш, гуноҳ ишларга қўл урмаслик чораларини кўриш керак. Бу иш икки дунё учун ҳам фойдалидир. Вакийъ ибн Жарроҳ келтирган ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Гуноҳларни озайтиринглар! Албатта, сизлар Аллоҳ таолога гуноҳ озлигидан афзал нарса ила йўлиқа олмайсизлар».

Банда зоҳирий ва ботиний, катта ва кичик маъсиятлардан сақланиши лозим. Кўпинча бир маъсият бошқа маъсиятга тортиши ҳам мумкин. Хусусан, қалб ва тил маъсиятлари каби ҳис қилиш қийин бўлган маъсиятлардан эҳтиёт бўлиш керак (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар тажвид қоидаларини билса, устозсиз қуръонни ўқиш мумкинмиҚандай қилиб тажвид қоидаларини билиб олди, гап шу ерда. Тажвид қоидаларини устоздан ўрганилади, давоми...

3383 20:55 / 27.04.2016
Атрофдагиларга билдирмасдан, шунингдек биринчи хотинидан сир тутган ҳолда иккинчи хотинга уйланиш мумкинми Агар гувоҳлар билан никоҳ ўқитилса, бундай никоҳ давоми...

60226 15:11 / 26.04.2016
СаволМан мусофир юрта ишлайман, муборак рамазон ойини биринчи кунида ғафлатда қолиб сахарлик нематидан маҳрум бўлдим. Лекин сахарликсиз ният қилиб рўзани адо давоми...

4420 09:05 / 31.05.2018
Уйдан уйга ёки янги ҳовлига қайси кунлари кўчган маъқул, умуман, суннатга мувофиқ кунлар борми Биз кўчиб кетмоқчи эдик, аммо қайси куни кўчиш яхшилигини била давоми...

16461 19:09 / 24.04.2016