1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ботинийлар

21:11 / 22.04.2016 4902 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! "Ҳикматли дунё"да ботинийлар ҳақида эшитдим. Ҳозирги кунда улар кимлар, қайси сифатларидан таниймиз? Аллоҳ сиздек уломаларни кўпайтирсин.

Жавоб: Ботинийлар.

Ўша даврларда пайдо бўлган ва Исломга зарар етказиш учун фаолият олиб борганларнинг ичида ботинийлар ҳам бўлганлар. Ботинийлар ўз ақийдалари, фикрлари ва таълимотларини тарқатишда юнон фалсафасидан кенг фойдаланганлар.

Ботинийлар, асосан, Ислом келганидан кейин ўз мансаби ва мартабасини йўқотган аламзадалар эди. Улар, аслида, шаҳват боқоғига ботган, фоҳишабоз ва шахсга сиғиниш тарафдорлари эди.

Ботинийлар Исломга очиқ-ойдин ҳужум қилмадилар. Аксинча, усталик билан ниқобланган ҳолда мусулмонларга зарба беришга ўтдилар.

Ботинийлар мусулмонлар оммаси ичида «нубувват», «рисолат», «фаришта», «охират», «жаннат», «дўзах», «шариат», «фарз», «вожиб», «ҳалол», «ҳаром», «намоз», «закот», «рўза», «ҳаж» каби истилоҳлар катта обрўга экани ва уларни дину диёнат билан маҳкам боғлаб туришини яхши тушуниб етган эдилар. Ботинийлар худди шу кучли ва муқаддас робитага зарба беришни қасд қилдилар.

Ботинийларнинг фалсафасига мисол тарийқасида айтишимиз мумкинки, улар сиртда бошқаларга ўхшаб намоз ўқишлари мумкин, аммо ботин(ич)ларида намозни имомларидан «Тийб ибн Омир учун ўқидим» деб ният қиладилар. Шунингдек, ҳаж қилишлари мумкин, аммо Каъбаи Муъаззамани имомнинг рамзи деб эътиқод қиладилар.

Улар Қуръони Карим ва ҳадиси набавийларнинг зоҳири ва ботини, яъни сирти ва ичи бор, дейдилар. Зоҳир пўчоқ, ботин мағз кабидир. Зоҳир муҳим эмас, ботин муҳимдир. Улар ушбу қоидага биноан, исломга оид ҳар бир истилоҳни ўзларига мос равишда таърифлаб чиқадилар.

Кейинроқ эса, умуман бошқача диний таълимот томон юзланадилар. Ботинийлар Ислом учун катта зарар еказганлар.

Охир-оқибат ботинийлар махфий муассасага айланиб қолди. Қадимда исмоилийлар ва қарматийлар ботинийларнинг намояндаси бўлса, ҳозирда қодиёнийлар ва баҳоийлардир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Aссалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлариСизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, мен Имом Бухорийнинг .Ҳадис, китобларини ўқиб чиқиб ҳайрон бўлдим, давоми...

2568 16:38 / 27.04.2016
Ассалому алайкум.Аёл киши атир сепиб кўчага чиқса, жунубликдан поклангандек ғусл қилмагунча ибодатлари, намозлари қабул бўлмайди деган маънода хадис бор деб давоми...

4030 17:47 / 11.10.2021
Ассалому алайкум Азиз устозлар, мен quotшайтон хар кун эрталаб хаммани бошига 3та тугун боғлайди ва уни ечиш учун турганда Аллоҳни зикр килиши, тахорат қилиш ва 2 давоми...

4317 08:13 / 07.01.2019
САВОЛ Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. .Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз, дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун отаонанинг давоми...

4060 20:05 / 26.04.2016