1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Атир сепса ғусл вожиб бўладими?

17:47 / 11.10.2021 4029 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум.

Аёл киши атир сепиб кўчага чиқса, жунубликдан поклангандек ғусл қилмагунча ибодатлари, намозлари қабул бўлмайди деган маънода хадис бор деб эшитдим. Агар шундай ҳадис келган бўлса тўлиқ айтиб берсангиз. Агар бу рост бўлса атир сепилган ҳолатдаги намозлар бошқаттан ўқиладими?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Ғусл вожиб бўлмайди. Имом Насаий шундай ривоят келтирадилар: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзларига йўлиққан бир аёлда хушбўй ҳидни сезиб қолиб: «Эй Жабборнинг чўриси, масжиддан келдингми?!» дедилар. У аёл: «Ҳа», деб жавоб қайтарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Мен ўз ҳабибим, Абулқосим соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таоло ушбу масжидга хушбўй атир сепиб келган аёлнинг намозини то у аёл жунубликдан кейин ғусл қилгандек ғусл қилмагунича қабул қилмайди», деганларини эшитганман, дедилар».Имом Термизий Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир кўз зинокордир. Қайси бир аёл атир сепиб олиб, бир мажлис аҳли олдидан ўтса, бундоқдир, бундоқдир», деб оғир нарсани айтганлар.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَعْطَرَتِ الْمَرْأَةُ فَمَرَّتْ عَلَى الْقَوْمِ لِيَجِدُوا رِيحَهَا فَهِيَ كَذَا وَكَذَا، قَالَ قَوْلًا شَدِيدًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон аёл киши атир сепиб, унинг ҳидини билдириш учун бир қавмнинг олдидан ўтса, у бундоқ-бундоқдир», деб қаттиқ гап айтдилар».«Сунан» эгалари ривоят қилган.Шарҳ: Бошқа бир ривоятда «ўша аёл зониядир», дейилган. Чунки хушбўй нарса ила бегона эркакларнинг эътиборини қасддан жалб қиладиган, кўнгилларининг суст кетишига сабаб бўладиган аёл яхши аёл бўлмайди. Бу нарсага аёл-қизларимиз алоҳида эътибор бермоқлари лозим.Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб, бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳиди кучсиз хушбўйларини ишлатади. Бу ҳақда ҳам юқорида баҳс юритганмиз. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).

Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мени бир қиз ўртоғим бор. У қиз ғайри дин ва ғайри миллат вакили. Ҳозирда у қиз бир ўзбек йигитини ёқтириб қолган ва давоми...

5078 09:25 / 23.01.2018
СаволЯқинда йўловчи ташувчи транспорт дамасдан ҳаёл билан пул тўламасдан тушибман. Хайдовчининг ҳам ёдидан кўтарилибди. Бировнинг ҳаққи менда қолиб кетганидан давоми...

4157 09:20 / 11.11.2017
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдим, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим, бир танишим quotнамоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайдиquot, деди. Ҳақиқатдан ҳам давоми...

4214 21:40 / 27.04.2016
СаволМен бировнинг ишини тортиб олиб қўймадимми деб, иккиланиб юрибман. Дўстим чет элда иш бошламоқчи. Менга иш таклиф қилмоқчи бўлиб мени қидирган. Мени давоми...

3735 09:05 / 17.11.2017