1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

“Илм олиш (таклиф)” сарлавҳали саволга фикр

21:05 / 22.04.2016 2486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Онлайн дарсларга одатда чет элларда юрган диндошларимиз кўпроқ қизиқишади, чунки ҳолат шуни тақозо қилади. Мен ҳам анча йиллардан бери ғарбий Европада истиқомат қиламан. Ғарбдаги мусулмонларнинг энг катта муаммоси кундалик ҳаётдаги ибодатларнинг жонсизлигидир, яъни руҳий тарбиянинг этишмаслигидир. Тўғри, руҳий тарбия борасида китобингиз нашрдан чиққан, лекин хорижда юрганларга китобларингизни топиш осон иш эмас. Шахсан мен “Руҳий тарбия” китобингизни 5 йил деганда атига 2 тасинигина ота-онам орқали топдирдим. Шу муаммоларни ҳисобга олиб, агар майли десангиз дарслар мавзуси кўпроқ Аллоҳ билан бўлган алоқаларимизга руҳ киритиш, уларни доимий бўлишини ва ривожлантиришни таъминлаш ҳақида бўлса дегандим. 2 – Дарслар қай йўсинда бўлиши. Энг оммалашган усуллар икки хилдир: Жонли олиб бориш ва олдиндан ёзиб олинган видео лавҳаларни сайтга жойлаштириб бориш.


  Жавоб: Чет элда юрган ватандошларимиз, ўзбек ва рус тилларини билувчилар учун алоҳида электрон китоб бозорида китобларимиз интернет орқали сотилмоқда. Ўшанга мурожаат қилинглар. Онлайн дарсларни ташкил қилишда бу таклифни инша Аллоҳ эътиборга оламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мубийна, сўзи исломий маънога эгами Агар шундай бўлса бу сўз нимани англатади.Мубийна, сўзи арабча сўз. quotБаён қилувчи қиз ёки аёлquot деган маънони англатади. давоми...

8088 15:57 / 26.04.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Имом Бухорийнинг мазҳаблари қайси бўлган Имом Бухорий ўз қўллари билан ёзган китоблари ҳозирги кунда қаерда сақланмоқда давоми...

7127 20:45 / 24.04.2016
Савол.Мен сизга Худога ишонгандай ишонаман, каби ибораларни қўллаш жоиз ишмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Йўқ.

4125 13:25 / 18.10.2017
САВОЛ Жимоъдан сўнг озгина бўлса ҳам бавл қилиш керак, дейишади. Баъзи одамлар ғусл қилинадиган жойга бавл қилишади. Баъзилар ташқарига чиқиб бавл қилишади ва давоми...

4017 18:42 / 26.04.2016