1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (5-дарс)

05:00 / 09.01.2017 3046 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

5-дарс.

7‑Матн:

 Бу ўнг кафтларини чап кафтлари устига қўйиш ва чимчалоқ ва бошбармоқ билан кафт бўғинини ҳалқа қилиб ушлаш билан бўлар эди.

7-Матннинг далиллар:

۱-حَدَّثَنَا الْحَسَنُ بْنُ عَلِىٍّ حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ حَدَّثَنَا زَائِدَةُ عَنْ عَاصِمِ بْنِ كُلَيْبٍ بِإِسْنَادِهِ وَمَعْنَاهُ قَالَ فِيهِ ثُمَّ وَضَعَ يَدَهُ الْيُمْنَى عَلَى ظَهْرِ كَفِّهِ الْيُسْرَى وَالرُّسْغِ وَالسَّاعِدِ

1. Бизга Ҳасан ибн Алий, бизга Абул Валид айтиб берди, бизга Зоид ҳадис айти берди. У Осим ибн Кулайбдан унинг санади ва маъноси билан ривоят қилиб, унда шундай деди: “Сўнгра ўнг қўлларини чап кафтлари билак бўғини устига қўйдилар”. Сунан Абу Довуд, 1/193, “Икки қўлни кўтариш” боби. Бу ҳадисни Ибн Хузайма ўзининг саҳиҳида, “Ўнг кафтнинг ичини чап кафт билаги ва бўғинининг ҳаммасини устига қўйиш” бобида қуйидаги лафз билан ривоят қилган: “Сўнгра ўнг қўлларини – яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – чап кафтлари билаги ва бўғини устига қўйдилар”.  1/243, 88‑боб, 480‑ҳадис.

Буни Табароний ҳам қуйидаги лафз билан ривоят қилган: “Намозда ўнг қўлларини чап қўлларига, кафт бўғинига яқин жойга қўйдилар”. Ат‑Талхисул Ҳабир, 1/224, 332‑ҳадис.

Айний айтади: “Қўлни қўйиш сифатидаги иккинчи важҳ, у ўнг кафтнинг ичини чап кафтнинг бўғини устига қўйишдир. Шунда бўғин кафтнинг ўртасида бўлади”.

Исбижобий айтади: “Абу Юсуфнинг наздида ўнг қўли билан чап қўли кафти бўғинини ушлайди”.

Муҳаммад айтади: “Уни худди шундай қўяди ва чап кафтнинг бўғини ўнг кафтнинг ўртасида бўлади”.

“Муфид”да шундай дейилади: “Кафтнинг бўғинини чимчалоқ ва бошбармоқ билан ушлайди. Ихтиёр қилингани шу”.

“Дироя”да шундай дейилади: “Чап тирсагини ўнг кафти билан ушлайди. Буни Имом Шофеъий ва Аҳмадлар айтишган”.

Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимлар бир ривоятда шундай дейишган: “Бармоқлари ичини кафт бўғини устига уни ушламай узун ҳолда қўяди. Машойихлармиздан кўплари бу иккисини жамлаб, ўнг кафтининг ичини чап кафтининг устига қўйишни ва кафтнинг бўғинига чимчалоқ ва бошбармоқ билан ҳалқа қилишни яхши санашган”... Умдатул Қорий 2/15.

8‑Матн:

Сўнгра: “Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрука”, дердилар.

8-Матннинг далиллар:

۱-عن أنس عن النبي صلى الله عليه و سلم أنه كان إذا كبر رفع يديه حتى يحاذي أذنيه يقول سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعالى جَدُّكَ، وَلاَ إلهَ غَيْرُكَ

1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон такбир айтсалар икки қўлларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар ва: “Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрука”, дердилар”. Табароний “Авсот”да ривоят қилган. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардир. (Мажмауз Завоид 1/184).

۲-عن عبد الله بن مسعود قال كان رسول الله صلى الله عليه و سلم يعلمنا إذا استفتحنا الصلاة أن نقول سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعالى جَدُّكَ، وَلاَ إلهَ غَيْرُكَ وكان عمر بن الخطاب يفعل ذلك وكان عمر يعلمنا ويقول كان رسول الله يقوله

2. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозни бошласак: “Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрука”, дейишимизни таълим берар эдилар. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу ҳам бизга таълим бериб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни айтар эдилар”, дерди”. Табароний “Авсот”да ривоят қилган. (Мажмауз Завоид 1/184).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жумъа куни қиём пайтида масжидга кирган киши quotтаҳийяти масжидquot намозини ўқиш жоизми Баъзи намозхонлар ушбу намозни ўқийдилар, баъзилари эса ўқимай ўтиришади. давоми...

4503 05:00 / 09.01.2017
Оталардан бири айтади .Бир куни қўшниларимиз билан фарзандларнинг намози ҳақида узун суҳбат бўлиб қолди. Баъзи қўшнилар .Ишим кўп, уйда кўп бўла олмайман, шунинг давоми...

1485 16:00 / 14.02.2023
Тасаввуф аҳли ўқийдиган асарларда ва фиқҳий манбаларда кундалик ва муайян вақтларда ўқиладиган нафл намозларга кўпроқ эътибор қаратилгани ўзўзидан маълум. давоми...

20178 05:00 / 09.01.2017
...Мазкур ҳадисларни ўрганган одамда бу масалада икки хил йўл тутиш мумкинлиги ҳақида хулоса қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг масжидга давоми...

6557 05:00 / 09.01.2017