1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Иймоннинг белгиси ансорийларга муҳаббат қилишдир

03:16 / 18.04.2017 2921 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймоннинг белгиси ансорийларга муҳаббат қилишдир. Мунофиқликнинг белгиси ансорийларни ёмон кўришдир», дедилар».

Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.

Ансорийлар асли мадиналик мусулмонлардир. Улар асосан Хазраж ва Авс қабиласидан бўлиб, оғир пайтларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам берганлари учун «Ансорийлар» – «ёрдам берувчилар» номини олганлар. Улар Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожир биродарларини инсоният тарихида мисли кўрилмаган бағрикенглик билан кутиб олганлар. Уларга уй-жойларини, мол-мулкларини тақсимлаб беришган. Ҳатто баъзи кўпхотинлилар муҳожирлар уйланиши мумкин, деб айрим хотинларини талоқ қилишган. Макка кофирлари Исломга ва мусулмонларга қаттиқ душманлик қилиб турган бир пайтда улар Исломга, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга қўлларидан келган барча ёрдам – нусратни беришган. Аллоҳ таоло ансорийларни Исломнинг ер юзида сақланиб қолишига сабабчи қилган ва уларнинг бу ишларини муносиб тақдирлаб, Қуръони Каримда мадҳ қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда ансорийларга муҳаббат қилишни комил иймон аломати деб таърифламоқдалар. Бундан ҳам буюк шараф бўлиши мумкинми?! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан кифояланиб қолмасдан, ансорийларни ёмон кўриш мунофиқлик аломати эканини ҳам баён қилмоқдалар. Демак, ҳар бир мусулмон ансорийларга муҳаббат қилиши ва уларни ёмон кўришдан сақланиши лозим.

Агар бунга қиёс қиладиган бўлсак, мўмин-мусулмон киши учун Ислом динига хизмат қилган ҳар бир одамни яхши кўриш, ҳурмат қилиш лозим бўлади. Ислом динига ҳизмат қилган одамни ёмон кўрганлар эса мунофиқ бўладилар. Чунки Исломга қилинаётган хизматни ёмон кўриш Исломни ёмон кўриш демакдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яна у кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта дунё яхшидир, шириндир кўмкўк, гўзалдир. Аллоҳ эса унда сизларни тасарруф этувчи давоми...

3666 04:45 / 10.07.2018
. ,. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўликларни ҳақоратламанглар. Чунки улар ўзлари тақдим қилган нарсага етишдилар,, дедилар,.Бухорий ривоят қилган.

1433 21:38 / 16.06.2020
. ,. .65. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Роббингиз Аллоҳга тақво қилинглар. Беш вақт намозингизни давоми...

1225 08:25 / 05.09.2019
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таоло .Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар яхшилик бераман ёки ундан ҳам давоми...

3263 09:35 / 19.05.2018