1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ким бир яхшилик қилса

09:35 / 19.05.2018 3273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло: «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар яхшилик бераман ёки ундан ҳам зиёда этаман. Ким бир ёмон иш қилса, ўша бир ёмонлик учун бир жазо бераман ёки кечириб юбораман. Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Ким Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман. Ким ҳузуримга ер юзини гуноҳга тўлдириб келса, аммо Менга ширк келтирмаса, Мен ҳам ўша миқдорча мағфират билан унга йўлиқаман», деди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Бу ҳадиснинг маъноси «Ким Мен томонга тоат билан яқинлашса, раҳматим билан унга яқинлашаман. У тоат-ибодатини зиёда қилса, Мен ҳам унга раҳматимни зиёда қиламан», деганидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6321. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашаж Абдулқайсга.Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша икки давоми...

2007 10:14 / 14.12.2018
. ,. .5833. Бурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Қабристонга чиқсалар қуйидагиларни айтишни давоми...

1639 06:56 / 25.10.2018
Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс алАшъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилганлар тавба этишлари учун давоми...

2957 09:50 / 17.10.2017
. ,. .24. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимни амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди,, давоми...

1498 07:10 / 13.04.2019