1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Таҳорат қилишда айтиладиган саҳиҳ дуолар

05:00 / 09.01.2017 15686 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айрим манбаларда, жумладан, "Радд ул-муҳтор", "Ибодати исломиййа" каби китобларда таҳорат қилишда ҳар бир аъзони ювишда ўқиладиган дуолар зикр қилинган. Айрим масжидларнинг таҳоратхоналарида ушбу хилдаги дуолар ва уларнинг маънолари ёзилганини кўрамиз. Аслида, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан етиб келган кучли ва саҳиҳ ҳадисларда таҳорат олишда тўрттагина дуо калималарини айтиш келтирилган, холос.


1)    بسم الله و الحمد لله – Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ! (Аллоҳ номи ила бошлайман, Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!). Бу Имом Табароний (р.ҳ.)нинг "ал-Мўъжам ал-авсат" асарида саҳоба Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган. Ушбу дуо таҳорат бошланишида айтилади.


2)    أشهد ان لا اله الا الله وحده لا شريك له و أشهد ان محمدا عبده و رسوله اللهم إجعلنى من التوّابين و اجعلنى من المتطهرين – Ашҳаду алла илаҳа илаллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳумма ижъалний мин ат-таввабийн, важъалний мин ал-мутатоҳҳирийн!  (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик келтираман. У шериги йўқ, ягона зотдир. Муҳаммад эса Унинг бандаси ва пайғамбари эканига ҳам гувоҳлик келтираман. Эй, Аллоҳим! Мени тавба қилувчилардан қилгин, мени таҳорат қилувчилардан қилгин!). Бу Имом Муслим (р.ҳ.) ва Имом Термизий (р.ҳ.) томонидан ривоят қилинган. Имом Муслим (р.ҳ.) ривоятида "Аллоҳумма..."дан бошланган дуо қайд қилинмаган, унда фақат шаҳодат калималари келтирилган. Умуман, ушбу дуоларни ҳар бир аъзони ювишда ва таҳорат тугаганидан сўнг ўқилиши керак бўлади.


3)    اللهم إغفرلى ذنبى و وسّع لى فى دارى و بارك فى رزقى – Аллоҳумма иғфирлий занбий ва вассиъ лий фий дорий ва баарик фий ризқий! (Эй, Аллоҳим! Менинг гуноҳимни мағфират қил, ҳовлимда мен учун кенглик қил, ризқимда барака бер!). Бу Имом Насоий (р.ҳ.) ва Ибн ас-Сунний (р.ҳ.) томонларидан ривоят қилинган. Уни аъзоларни ювишда ўқилган.


4)    سبحانك اللهم و بحمدك لا اله الا انت وحدك لا شريك لك أستغفرك و أتوب اليك – Субҳонака Аллоҳумма ва би-ҳамдика ла илаҳа илла анта ваҳдака ла шарийка лака астағфирука ва атубу илайка! (Эй, Аллоҳим, Сен пок зотсан! Сенинг ҳамдингни айтаман. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен ягонасан, сенинг шеригинг йўқ! Сенга истиғфор айтаман, сенга тавба қиламан!). Бу Имом Насоий (р.ҳ.) ва ал-Ҳайсамий томонларидан ривоят қилинган. Ушбу дуоларни ҳам аъзолар ювишда ўқиш мумкин.


Юқоридаги таҳоратда ўқиладиган тўртта дуодан ўзга дуоларни ҳам фақиҳлар томонидан айтилган бўлиб, бу борада ҳадиси шарифларни келтирган бўлишлари мумкин. Лекин, уларнинг собит бўлганини Имом Нававий (р.ҳ.) инкор қилади. Аслида, таҳоратда ўқиладиган бошқа дуолар ҳам бўлиб, ҳатто улардан айримларини Ибн Ҳиббон (р.ҳ.) каби муҳаддислар ҳам зикр қилганлар. Имом Суютий (р.ҳ.) фикрича, ушбу заиф ривоятларда келтирилган дуоларни ҳам ўқийвериш керак. Чунки, амалларнинг фазилатлари борасида заиф ҳадисларга ҳам амал қилинишини барча муҳаддислар бир овоздан таъкидлайдилар. Бинобарин, "Радд ул-муҳтор", "Ибодати исломиййа" каби китоблардаги таҳорат қилишда ҳар бир аъзони ювишда зикр этилган дуоларни ёдлаб, айтиб юрган авлороқ экан. Айрим масжидларнинг таҳоратхоналарида деворларга ёзиб қўйилган ушбу хилдаги дуолар ва уларнинг маъноларини ҳам ўқиб юрган яхшироқ!


Ҳамидуллоҳ Беруний



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оталардан бири айтади .Мен бир кун фарзандимга намоз ўргатувчи савол услубини қўллаб кўришга қарор қилдим. Мен унга ҳар доим қўпол муомала қилар эдим. .Масжидга давоми...

2157 09:00 / 10.03.2023
БисмиллаҳирРоҳманирРоҳимБандаларини ибодат учун яратган ва уларга Ўз ибодати таълимини ваҳий қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинБандаларга Аллоҳга давоми...

15800 05:00 / 09.01.2017
Руку вақтида .Субҳана роббиял ъазийим, 3 марта. Сунан аҳллари ва Имом Аҳмад ривояти. .Субҳанакаллоҳумма роббана ва биҳамдика, Аллоҳуммағфирлий,. Имом Бухорий ва давоми...

1673 15:14 / 10.11.2022
Эй иймон келтирганлар Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир.Жума куни давоми...

6946 19:56 / 13.04.2018