1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

«Аллоҳ, албатта, устингиздан кузатиб турувчидир»

17:18 / 27.03.2017 2442 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шоми шарифнинг Дамашқ шаҳрида истиқомат қилиб ўтган аллома фазилатли шайх Адийб Каллос айтадилар: Жума куни жума намозидан олдин кўзи ожиз бир киши келиб, жума хутбасининг овозини ёзиб олиш учун изн сўради ва мен бунга рози бўлдим. Минбарга кўтарилганимдан кейин у ҳам ортимдан чиқиб, овозни ёзиб олиш учун менга яқинроқ жойга ўтирди. Мен араб тилида лаҳн қилмасликка қаттиқ ҳаракат қила бошладим. Шунда Роббим азза ва жалла мени кузатиб турганини эсладим, «Аллоҳ, албатта, устингиздан кузатиб турувчидир» (Нисо сураси, 1-оят). 

Шунда, “Эй одамлар! Кўзи ожиз бир киши олдимга овоз ёзиш ускунасини қўйса, араб тилида хато қилиб қўйишдан қўрқаман-у бизни ошкора ва яширин ишларимизни кўриб, билиб, амаллар саҳифасига битувчи Роббимиздан қўрқмаймизми?!” дедим. Ўша ожиз киши ҳам, одамлар ҳам, қалбдан чиққан бу ибратли мавъизадан таъсирланиб йиғладилар.  

Азизлар, Аллоҳ азза ва жалладан ва унинг эртага ҳар бир инсонга бўладиган адолатли ҳисобидан огоҳ бўлиб, унга тайёрланиб ҳаёт кечирайлик.


Фозилжон Абдулқайюм таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ризқ талабида ҳаддидан ошмаслик Ризқни талаб қилишда ҳаддидан ошмаслик деганда ҳаётда фақат молдунё топишга, пулини кўпайтиришга муккасидан кетмаслик, ўзини давоми...

2174 21:45 / 21.04.2017
Дўстлар, келинг, бир зумга дунёнинг барча ташвишларини унутиб туринг. Қандай муҳим қўнғироқлар, учрашувлар бўлмасин бир лаҳзага ҳаммасини бир чеккага қўйинг. давоми...

3672 10:19 / 27.03.2017
Бир куни бобомларникига борсам, қўшнимизнинг дарвозаси катта очиқ, кўпчилик тўпланиб, кирибчиқиб турибди. Эшик тагида бешўнта эркаклар тик туришарди. Доим кўчада давоми...

2515 11:20 / 27.03.2017
...Бу mdash ақл, қалб, кўз, қулоқни ҳидоят йўлида ишлатмаган жоҳиллар ҳақидаги оятлар эди. Аллоҳ умрида ҳидоят таъмини татимаган жоҳилларни чорва ҳайвонларига давоми...

3850 17:46 / 17.03.2017