1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ризқ талабида ҳаддидан ошмаслик

21:45 / 21.04.2017 2167 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ризқ талабида ҳаддидан ошмаслик

     Ризқни талаб қилишда ҳаддидан ошмаслик деганда ҳаётда фақат мол-дунё топишга, пулини кўпайтиришга муккасидан кетмаслик, ўзини аямай ўтга-чўққа уриб, ҳамма вақтини фақат шу ишга бағишламаслик, балки мўътадил, ўртача йўл тутиш, пул топаман деб ибодатдан, хайрли ишлардан, илм-маърифатдан қолиб кетмаслик, мол-дунё ортидан қувиб, болалар тарбиясини эътиборсиз ташлаб қўймаслик каби муҳим масалалар тушунилади. Бу ҳақда Жобирдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шарифда бундай дейилган:

يا أيها الناس اتقوا الله وأجملوا في الطلب فإن نفسا لن تموت حتى تستوفي رزقها وإن أبطأ عنها فاتقوا الله وأجملوا في الطلب خذوا ما حل ودعوا ما حرم

«Эй одамлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва ризқингизни гўзал равишда талаб қилингиз. Зеро, бирор-бир жон – гарчи кечикиб бўлса ҳам – ўз ризқини мукаммал суратда олмагунча ўлмас. Шундай экан, Аллоҳдан қўрқингиз ва ризқ талаб қилишда гўзал йўл тутингиз. Ҳалолини олинг-у, ҳаром бўлган нарсаларни тарк қилинг» (Ибн Можа ва Ҳоким).

Агар бирон сабабга кўра тақдир қилинган ризқ келиши кечикса, шошилманг, ҳаром йўллар билан унга тезроқ эришишга ошиқманг. Балки Аллоҳга тақво қилинг, ризқни гўзал суратда талаб қилинг. Демак, мўмин банда қийинчилик ва оғир кунларда, ризқида танглик юз берган вақтларда ҳам ҳалол йўл билан касб-кор қилишни унутмаслиги ва Аллоҳга доим комил тақво қилиши керак экан. Яна бир ривоятда бундай сўзлар ворид бўлган:

فليكن طلب المعيشة فوق كسب المضيع و دون طلب الحريص الراضي بدنياه المطمئن اليها

«Тирикчилик талаби зое қилувчи (бепарво, дангаса) кишининг ҳаракатидан юқори ва (топаётган) молу дунёсига хурсанд бўлиб, молига суяниб қолган ҳирсли, мол-дунёга ўч бўлган кишининг ҳаракатидан пастроқ бўлсин» («ал-Кофий»; «ат-Таҳзиб»).


Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг насиҳатлари Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуга мактуб ёздилар Аммо баъд Албатта, инсонларнинг давоми...

2505 21:43 / 21.04.2017
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. Буни кўрган саҳобалар Сизни нима йиғлатди, эй Аллоҳнинг Расулиrdquo деб сўрашди. У зот Бирордарларимни давоми...

3813 11:27 / 27.03.2017
1961 йилда нашр қилинган Шу ҳафтада менга оқил кишилардан келиши мумкин бўлган саволларнинг энг ғариби келди. Савол соҳиби унинг мўмин кишининг уйида улғайган, давоми...

2499 11:22 / 27.03.2017
РаббимСенга аҳволимдан арз қилдим.Жавоб бердинг Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангrdquo Зумар, 53.Айтдим Ҳеч ким қалбимни тушунмайди, таскин беролмайдиrdquo.Жавоб давоми...

2199 14:33 / 27.03.2017