1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оғримаган бошни оғритманг!

15:00 / 30.03.2019 4379 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиб келинди. Подшоҳ жуда ҳам хурсанд бўлди ва ҳузуридаги ҳакимлардан бирига: “Бу ҳақида қандай фикрдасиз?”, деди. Ҳаким: буни етиб келган муҳтожлик ва тезда келувчи мусибат деб ўйлайман, деб жавоб берди. Подшоҳ: “Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?”, деди. Ҳаким: “Агар қадаҳ синиб қолса, тузалмас мусибат бўлади. Агар ўғирлаб кетилса, унга эҳтиёж сезасиз. Қадаҳ олиб келинишидан олдин эса сиз бунақа мусибат ва муҳтожликдан омонда эдингиз”, деб жавоб берди. Тасодифан бир куни қадаҳ синиб қолди ва бу нарса подшоҳ учун катта мусибат бўлди. Шунда подшоҳ: “Ҳаким тўғри айтган экан, қадаҳ олиб келинмаганида эди!”, деди.

Машойихлар: “Хурсандчилигинг кўпайгани сари ташвишинг ҳам кўпайиб бораверади”, деб бежиз айтишмаган экан. Инсон ҳаддан зиёд қимматбаҳо улов минса, қимматли масканда яшаса, қиммат кийимлардан кийса, уларга етган кичик зарарлар оддий улов, оддий маскан ёки оддий кийимларга етган зарарлар каби енгилгина қарши олинмайди. Қимматли нарсаларга етган кичкинагина зарар ҳам қимматга тушади, қимматли ташвишлар олиб келади. Шунинг учун биз бу борада мўътадилликни, ўртамиёналикни лозим тутсак мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, динимизнинг талаби ҳам шудир. Аллоҳ таоло мўмин бандаларини мадҳ қилиб шундай дейди:

Яъни: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир”. (Фуқон;67)

Ривоят қилинишича халифа Абдулмалик ибн Марвон ўзининг қизлари Фотимани Умар ибн Абдулазизга турмушга бераётган пайтда куёв бўлмиш Умар ибн Абдулазизни синаш учун унга: “Эй Умар, таъминотингиз қандай бўлади?”, деб савол берган экан. Умар: “Эй мўминларнинг амири, таъминотим икки ёмонлик ўртасидаги бир яхшилик бўлади”, деб жавоб берибди ва ушбу оятни ўқибди: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир(Фурқон 67). Халифа бу жавобдан уларнинг таъминоти енгилгина бўлишидан хотиржам бўлган экан.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муайян вақтда Аллоҳ зоҳир қилган нарсадан бошқани пайдо қилишни ирода қилган кимса жоҳилликдан ҳеч нарсани тарк қилмаган бўлади.ndash Жоҳиллик илмнинг тескариси, давоми...

4912 10:00 / 18.03.2019
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадиларАллоҳ таъоло Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳга шундай калом қувватини давоми...

3538 09:22 / 15.07.2019
Улуғ устоз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари орамизда бўлганларида бугун 68 ёшни қаршилаган бўлар эдилар. Аллоҳ у кишини раҳматига давоми...

3435 15:50 / 04.04.2020
Яқинда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ жанобларининг .Hilolnаshr, нашриёти томонидан нашр этилган .Тасаввуф ҳақида тасаввур, китобларини харид давоми...

1464 11:34 / 26.12.2021