1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Улуғлиги йиллар ўтган сари улғайиб бораётган ҳазратим…

15:50 / 04.04.2020 3424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улуғ устоз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари орамизда бўлганларида бугун 68 ёшни қаршилаган бўлар эдилар. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!

Ҳазрат кетдилар-у, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада катта бўшлиқ пайдо бўлди. Мана, бир неча йиллар ўтган бўлса-да, ёш олимларимиз ҳали у бўшлиқни кўпчилик бўлиб ҳам тўлдира олишмаяпти. Минг афсус, ҳазратнинг жуда кўп имкониятларининг эшиклари очилмади ҳам. Аниқ эсимда, ҳазратнинг вафотларидан икки йилча аввал, имом-хатиблар учун малака ошириш курслари ташкил этилиб, малака оширишга бордик. Бир дарсни юртимиздаги тасаввуф бўйича илмий иш қилаётган зиёли бир мутахассис ўтди. Дарс айни тасаввуф мавзусида эди. Устоз бугунги кунда юртимиздаги тариқатлар ва уларнинг муршидлари ҳақида гапирар экан, жуда кўп замондош тариқат пешволарининг шариатга зид ишларини, соф тариқат йўлидан адашганликларини турли мисоллар билан тушунтирди... Дарс сўнггида бир имом-хатиб савол учун қўл кўтариб, «Домла, сиз бугунги сохта тариқатчилар, уларнинг муршидлари ҳақида кўп гапларни айтдингиз. Билдикки, юртимиздаги ҳозирги биз билган таниқли муршидларнинг ҳаммасининг ишлари шариатга хилоф экан. Менинг саволим шуки, юртимизда муршидликка, соф тасаввуфга устоз бўлишга ярайдиган устозлар борми?» деди. Мен жуда тўлқинланиб, ҳозир устоз: «Ҳа, шайх ҳазратлари борлар. У киши ҳар томонлама муносиб устозлар», деса керак деб, кутдим. Минг афсус, устознинг қалбидан шу нарса ўтган бўлиши мумкин, лекин ўша вақтдаги вазиятдан қўрқиб, айта олмай, «Энди, шариатга амал қилишнинг ўзи кифоя, китоблар кўп, инсон ўқиб, изланиб, кўп нарсага эришса бўлади, тариқат эҳтиётий нарса...» деб, гапни айлантириб кетди. Ўшанда бу устоздан ҳамманинг энсаси қотди...

Мана, бугун шайх ҳазратларининг ўрнини ким ва қачон тўлдиради деган савол ҳаммани қийнаяпти. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи неъматларни йўқотгандан кейингина қадрига етади», деб бежиз айтмаганлар.

Аллоҳ шайх ҳазратларини Ўз раҳматига олсин! У Зот биз осийларни бу дунёда шундай зот билан бирга бўлишни насиб қилди, жаннатда ҳам бирга қилсин!

 

Ҳазратимни хотирлаб

Бундан олтмиш саккиз йиллар муқаддам,

Аллоҳ Раҳмати-ла сийланди олам.

Ўзбегим юртида, водий томонда,

Дунёга келганди буюк бир одам.

Тақвонинг меваси бўлди бу гўдак,

Дин учун шундайлар ҳар доим керак.

Бир исм қўйишди эзгу ният-ла:

«Муҳаммадга содиқ бўлмоғи керак».

Улғайди ёшликдан буюкларга хос,

Оила муҳити худди шунга мос.

Аллоҳ илм берди ҳамда тарбия,

Ўқиди, изланди, толмай бир нафас.

Қанча хизмат қилди бу уммат учун,

Сарфлаб бор илмин ҳамда бор кучин.

Дин учун не қайғу, неки ғам бўлса,

Соч-соқол оқарди, э воҳ, биз учун.

Ҳам устоз бўлдилар, ҳамда бир толиб,

Мол-дунё, манманлик келмади ғолиб.

Қўйилди тўсиқлар умид йўлига,

Қанча армонларни кетдилар олиб.

Минг ташвиш кўтарди ожиз бошига,

Душман ҳам лол қолди шайх бардошига.

Лек юрак чидолмай, жон таслим қилди,

Етганда ҳазратим Расул ёшига.

Қанча шогирдлари чиқди хизматга,

Аллоҳим, тўлдиргин илму ҳикматга.

Юртимиз гуллабон яшнаши учун,

Муҳаммад Содиқлар керак миллатга.

Миршавкат Музаффар

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Абу Жамила айтади .Бир киши Ибн Ҳайва билан хайрлашаётиб, .Аллоҳ сизни ҳимоясига олсин, Абу Миқдом,, деди. Шунда у .Эй биродаримнинг ўғли, сен Аллоҳдан давоми...

1467 08:00 / 23.11.2019
Яҳё ибн Одам айтади .Мисъарнинг вафоти яқинлашганда унинг ҳузурига Суфён Саврий кирди. Уни бетоқат аҳволда кўриб, .Нима учун бетоқатсиз Аллоҳга қасам, қанийди мен давоми...

2574 08:05 / 23.03.2020
Закот масаласи қандай ҳал қилинадиАгар бугунги кунимиз эътибори билан оладиган бўлсак, ҳозир қуллар йўқ. Аммо уларнинг ўрнига мусулмон асирлар қўйилиши мумкин. давоми...

1091 15:00 / 21.05.2020
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят.Мен.Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг,, дедим.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам.Рўзани лозим давоми...

1306 18:23 / 04.05.2020