1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Муҳаббатнинг турлари

10:15 / 27.03.2017 2304 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ибодат маъносидаги муҳаббат.

Бу турдаги муҳаббатда банданинг қалбида Маҳбубни улуғлаш, ўзини эса, хор ва заиф деб билиш ва бунинг натижасида Маҳбубнинг буйруқларига бўйинсуниб, қайтарганларидан қайтиш кўзда тутилади.  Бу муҳаббат иймон ва тавҳиднинг асли бўлиб, ундан кўплаб сон-саноқсиз фазилатлар келиб чиқади. Кимки мазкур турдаги муҳаббатни Аллоҳнинг ўзига хосласа, мустаҳкам тавҳид соҳибига айланади. Агар ушбу муҳаббат Аллоҳдан бошқага қаратилса, бу ширкий муҳаббат ҳисобланади. Бу худди мушрикларнинг ўз олиҳалари (бут, санам, дарахт, тош, ҳайвон, фаришта, машҳур шахслар, подшоҳлар, ва ҳоказо)ни яхши кўришига ўхшайди. Албатта, ҳақиқий мўминларнинг қалблари Аллоҳнинг муҳаббати билан тўлиб-тошади.

 2. Аллоҳ яхши кўрган нарсаларга муҳаббат.

Масалан, масжидлар, Рамазон ойи, Пайғабарлар, авлиёлар, тақводор мўминлар, солиҳ амаллар, зикру саловотлар ва ҳоказо. Банда Аллоҳни ҳақиқий маънода яхши кўрса, У зот яхши кўрадиган нарсаларни ҳам яхши кўриб қолади.

3. Табиий муҳаббат.

Бу турдаги муҳаббат қуйидаги нарсаларни ўз ичига олади:

А) Меҳрибонлик ва раҳмат муҳаббати. Масалан, отанинг ўз фарзандига бўлган муҳаббати, касал ва заиф инсонларни раҳм-шафқат юзасидан яхши кўриш.

Б) Ибодат саналмаган улуғлаш ва эҳтиром маъносидаги муҳаббат. Масалан, фарзанднинг ота-онасига бўлган муҳаббати, шогирднинг устозига, шайхига бўлган эҳтиром маъносидаги муҳаббати.

В) Инсоннинг табиий эҳтиёжидан келиб чиқадиган муҳаббат. Масалан, таом, ичимлик, кийим-кечак, ёру дўстлар ҳамда аёлга бўлган муҳаббат.

Ушбу табиий муҳаббат мубоҳ саналади. Агар бу муҳаббат Аллоҳнинг муҳаббатига ва тоатига эришишга ёрдам берса, унда у мубоҳликдан чиқиб, савобга етаклайдиган, тоат бобидаги муҳаббатга айланади. Борди-ю, табиий муҳаббат Аллоҳнинг муҳаббатидан тўсса ва Аллоҳ яхши кўрмайдиган нарсаларни қилишга васила бўлса, у ҳам мубоҳликдан чиқиб, гуноҳга етаклайдиган, маъсият бобидаги муҳаббатга айланади. Агар тоатга ҳам, маъсиятга ҳам ёрдам бермаса, у ҳолда мубоҳлик мақомида қолади.  

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Ал-Ҳамднинг

“Муҳаббат, хавф ва ражо ҳақида гаплар”

рисоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 10 март куни оламдан ўтдилар. 11 март куни пешинда жанозалари Кўкчаrdquo масжидида ўқилиб, Шайх Зайниддин бува давоми...

3785 16:49 / 27.03.2017
Шоми шарифнинг Дамашқ шаҳрида истиқомат қилиб ўтган аллома фазилатли шайх Адийб Каллос айтадилар Жума куни жума намозидан олдин кўзи ожиз бир киши келиб, жума давоми...

2442 17:18 / 27.03.2017
Аллоҳ таоло инсонларни яратган экан, уларнинг барча эҳтиёжларини ҳам Ўзи қондиради. Шунинг учун ҳам доим Унинг ўзигагина сиғиниш ва Ўзидангина ёрдам сўрашга давоми...

3780 14:05 / 24.03.2017
Кабира гуноҳлар баъзилар ўйлаганидек фақатгина зоҳирий амалларга чекланиб қолмайди. Балки қалбга боғлиқ кабира гуноҳлар ҳам бор. Қолаверса, қалбга боғлиқ кабира давоми...

2780 15:25 / 22.04.2017