1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Воқеий қиссалар

16:10 / 09.03.2019 4709 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ақли йўқ экан-да!

Даҳрий муаллим синфхонада болаларга Аллоҳнинг йўқ эканини ақлий далил билан исбот қилмоқчи бўлиб шундай дебди:

– Болалар, мени кўряпсизларми?

Ўқувчилар:

– Ҳа.

Муаллим:

– Демак, мен борман. Доскани ҳам кўряпсизларми?

Ўқувчилар:

– Ҳа.

Муаллим:

– Демак, доска ҳам бор. Столни ҳам кўряпсизларми?

Ўқувчилар:

– Ҳа.

Муаллим:

– Демак, стол ҳам бор. Аллоҳничи, Аллоҳни кўряпсизларми?

Ўқувчилар:

– Йўқ.

Муаллим:

– Демак, Аллоҳ йўқ.

Зийрак ўқувчилардан бири туриб:

– Болалар устознинг ақлини кўряпсизларми? – деди.

Ўқувчилар:

– Йўқ.

Зийрак ўқувчи:

– Ундай бўлса, устознинг ҳам ақли йўқ экан-да!

Ўзгадан фарзанд кўрмаслар

Аллома Аҳмад Бошо Усмоний ўта зукко ва ҳозиржавоб эдилар. Бир мажлисда оврўпалик сиёсатдон танишларидан бири: “Нима учун Шарқнинг аёллари ҳануз эркаклардан тўсилиб, уларга аралашмай, ҳаёти давомида уйларини лозим тутишади?” – дебди.

Аллома дарҳол: “Чунки улар эридан ташқари, ўзгалардан фарзанд кўришни истамаслар”,  – деб жавоб берибди.

Бу жавоб унга бошидан муздек сув қуйгандек бўлди. Гўёки оғзига тош солиб олган киши каби лом-мим демай, эшитган жавобдан бесаранжом бўлиб қолибди.

Аллоҳнинг назари тушсин

Ҳотамул Асом истиқомат қиладиган юртнинг амири Ҳотамул Асомнинг эшиги олдидан ўтиб қолибди ва ичмоқлик учун сув сўрабди. Сувни ичиб бўлиб, уй эгаларига бир оз пул берибди. Амирнинг атрофидагилар ҳам шундай қилишибди. Уй эгалари хурсанд бўлишибди. Фақатгина бир қизча йиғлар эди. Ундан нима учун йиғлаётганини сўрашибди. Шунда у: «Аллоҳ яратган бандалардан бирининг назари бизни шу даражада хурсанд ва бой қилди, энди агар Аллоҳнинг ўзи бизга назар солса-чи, унда нима бўлади?», дебди.

Азизлар!  Аллоҳнинг назарини топишга ҳаракат қилайлик, икки дунёимиз саодатли бўлади.

Бандалар Аллоҳни синамайди!

Исо алайҳиссаломнинг ҳузурларига Иблис келиб деди:

– Сенга Аллоҳ тақдир қилган нарсагина келишига ишонасанми?

Исо алайҳиссалом:

– Ҳа, – деб жавоб бердилар.

Иблис:

– Ундай бўлса, мана бу тоғдан ўзингни ташлагин, агар Аллоҳ сенга саломатликни тақдир қилган бўлса, саломат қоласан, – деди.

Шунда Исо алайҳиссалом:

– Эй малъун, бандалар Аллоҳни синамайди, Аллоҳ бандаларни синайди, – деб жавоб қилдилар.

Демак, тақдирда нима бўлса бўлади, деб ҳаракат ва тадбир қилишдан тўхташимиз мумкин эмас. Биз ҳаракат ва тадбир қилишга масъулмиз. Лекин унинг натижасига масъул эмасмиз.

Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қуруқликда ҳам савдо қилаверади

Ривоят қилинишича бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб: “Эй Аллоҳнинг Расули, Роббинг золимми ёки одилми?”, – деб сўради. Довуд алайҳиссалом: “Ҳолингга вой бўлгур, Роббим одил, ҳеч кимга жабр қилмайди, нимага ундай деяпсан” – деди. Аёл: “Мен бир бева аёлман, болаларим бор, ўз қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча ип йигириб, бир бўлак матога ўраб сотишга бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилди, мато ва ипни олиб қочди. Мен эса ночор аҳволда, хафа бўлиб, болаларимга ҳеч нарса олиб келолмай уйимга қайтдим», – деди.

Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўнта тижоратчи эди. Уларнинг ҳар бирида юз динордан пули бор эди. Улар: “Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг”, – дедилар. Шунда Довуд алайҳиссалом: “Бу пулларни беришига сизларни нима мажбур қилди?”, – деди. Улар: “Биз бир кемада эдик, бизга бир шамол эсиб, ғарқ бўлишимизга оз қолганида тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз у билан кемамизнинг айбларини тўғирлаган эдик, шамол бизга қийинчилик туғдирмади. Биз саломат қолганимиз учун ҳар биримиз юз динордан садақа қилишликни назр қилдик, мана ўша пуллар”, – дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб: “Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қуруқликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим, дейсан. Унга юз динор бериб: «Болаларингга сарфлагин”, – деди.

Ҳа азизлар, Аллоҳ таоло ҳеч кимга зулм қилмайди, У меҳрибонларнинг меҳрибонидир.


Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Отаси вафот этганидан кейин мусулмон фарзанд отасининг акаукаларини худди отасини эъзозлагандек эъзозлаши, уларни ота ўрнида кўриши лозимлиги шариатимизнинг давоми...

1343 07:11 / 15.08.2019
Ҳафс Марбаҳий айтади .Тушимда Довуд Тоийни кўриб, ундан сўрадимndash Охират яхшилиги қандай эканndash Охират яхшилиги жуда кўп экан.ndash Нимага эришдингизndash Аллоҳга давоми...

1399 07:10 / 27.05.2019
Савол Атоқли форс шоири Фирдавсий ўзининг шоҳ асари .Шоҳнома, учун тақдирланмаган, жамиятда қадр топмай, умри охирида надоматлар ичра яшаган деб ўқиб қолдим. Бунга давоми...

1998 15:09 / 18.09.2020
Ҳошим ибн Зиёд акаси ҳақида айтади .Ало ибн Зиёд ҳар жума кечасини ибодат билан ўтказар эди. Бир кеча у мадорсизланиб қолиб, аёлига .Асмо, мен мадорсизландим. Фалон давоми...

1870 08:00 / 01.02.2021