1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Мазлумнинг дуоси

05:00 / 13.03.2017 11549 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч дуо мустажобдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига қилган дуоси», - дедилар».

Шарҳ: Демак, дуони шу уч тоифадан сўраш керак экан, шу уч тоифанинг дуосидан қўрқиш керак экан.
Бундан ушбу уч тоифага мансуб шахслар билан бўладиган муомалаларда ўта ҳушёр бўлиш ва уларнинг ранжитмаслик ҳамда уларни хурсанд қилиб дуосини олиш пайидан бўлиш зарурлиги чиқади.
Албатта, мазлум – зулмга учраган кишига меҳр кўрсатиш, унга тушган зулмни кўтариш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон учун муҳим ишдир. Ҳеч бўлмаса, унга ҳамдардлик кўрсатиш лозим. Аммо мазлумга ёмонлик қилиб унинг дуои бадига учрашдан сақланмоқ керак.
Мусофир ҳам сафари давомида турли қийинчиликларга учраб, Аллоҳга ёлбориб юриб, дуоси қабул бўладиган мақомга эришиб қолиши бор. У ҳам мазлумга ўхшаб ўзгаларнинг меҳрига ва ёрдамига муҳтож.
Мусулмон маданияти соҳиби бўлган шахс бундай кишиларга албатта, яхши муомалада бўлади. Унинг оғирини енгил қилиб, дуосини олишга ҳаракат қилади. Мусофирга ёмонлик қилишдан ва унинг дои бадига қолишдан ўзини олиб қочади.
Ота-онанинг ҳурмати, уларнинг хизмати ва дуолари ҳақида кўп ва зўп гапирилиган уларни такрорлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб тилида .бағйи, зулм, ёмонлик каби нарсаларни умумлаштирувчи сўздир. Уламолар бу атаманинг луғатдаги маъноси ва истилоҳдаги таърифи ҳақида алоҳида баҳслар давоми...

2665 05:00 / 13.03.2017
Исломнинг умумий хусусиятларидан бири воқеҳликдир. Воқеҳликrdquo деганда биз коинот, ҳаёт ва инсон воқеҳликларини назарда тутяпмиз. Ислом ўзининг фикрий давоми...

2815 12:25 / 15.03.2017
Абу Сирма розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Албатта мен Сендан беҳожатлигимни ва мавломнинг беҳожатлигини давоми...

6899 05:00 / 13.03.2017
Кўпчилик инсонлар истаган пайтимизда кулиб, истаган пайтимизда йиғлай оламиз деб ўйлайдилар. Лекин улар бу гап мутлақо нотўғрилигини, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким давоми...

4892 12:31 / 15.03.2017