1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Исломда воқеълик

12:25 / 15.03.2017 2820 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг умумий хусусиятларидан бири воқеҳликдир. “Воқеҳлик” деганда биз коинот, ҳаёт ва инсон воқеҳликларини назарда тутяпмиз. Ислом ўзининг фикрий кўрсатмаларида, ахлоқий таҳлимотларида ва қонуний ташриотларида ушбу воқеҳликларни унутган эмас, доим уларни ҳисобга олган. Чунки инсонга қонун чиқарган, уни йўналтирган ва таҳлимот берган Зот коинотни, ҳаётни ва инсонни яратган Аллоҳдир. Яратилмишга нима тўғри келади, нима бузади, нима уни фаришталар даражасига олиб чиқадию, нима ҳайвон мақомига туширади фақат У билади: “(Ахир) яратган Зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасмиди?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор Зотдир” (Мулк, 14).


Инсоний фалсафа, йўл ва мафкуралар эса бирор дастур ёки қонун ишлаб чиқаётганларида муаяйн замон ва макондаги воқеҳликдан таҳсирланадилар. Улар инсоннинг кеча ва эртага бўладиган воқеҳлигини ҳозирги воқеҳлигида тўлиқ қамраб ололмаганлик сабабидан шундай ҳолга тушадилар. Шу сабабли улар ишлаб чиққан низомларда воқеҳлик билан келишолмайдиган кўплаб ваҳималар ва хаёлий тахминларга йўл қўйилади. Мисолни яқин ўтмишда қулаган коммунистик тузумдан келтиришимиз мумкин. Уларнинг мафкураси барча одамлар ўртасида иқтисодий тенгликни барпо қилиш асосига қурилган эди. Бу фалсафа “кучи етганича бериб, эҳтиёжига қараб олиш” ғоясини олдинга сурарди. “Иқтисодий тенглик” фалсафаси хаёлий, воқеҳликка таянмаган тушунча бўлгани учун у асосий мақсадини амалга ошириш у ёқда турсин, бу йўлда эркини йўқотган халқлар устига бало бўлиб йиқилди.

Бундай ҳолатни Аллоҳ маҳдуд босқич ва муайян қавмга, махсус муаммолар муолажаси учун юборган динлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, насронийлик моддага муккасидан кетган ва ҳақиқий дин руҳиятидан узоқ бўлган яҳудийлар намоён этган хос бир ҳолатнинг муваққат муолажаси учун келган диндир. Шу сабабли насронийлик моддиятга ғарқ бўлиш иллатини руҳониятга ғарқ бўлиш муқобили билан муолажа этди. Моддият балчиғига ботганларни мисолийлик (идеаллик) осмонига кўтармоқчи бўлди. Совуқни совуқ кесади, кескинлик кўпинча кескинлик билан даволанади. Лекин бу маҳдуд, вақтинч муолажа бўлиб, ҳеч қачон доимийлик ва шомиллик касб этмаган. Асл самовий дин бўлган масиҳийликнинг ҳар замон ва маконга татбиқ этиш мумкин бўлмаган мисолий таҳлимотлар соҳиби эканининг сири мана шудир. 

Энди Исломга келсак, у бутун инсониятга юборилган Аллоҳнинг боқий калималаридир. У оққа ҳам, қорага ҳам шомил, абадий Аллоҳнинг ҳидояти ва барча оламларга раҳматидир. Шундан Ислом инсон қаерда, қачон ва қандай ҳолатда бўлмасин, унинг ҳолига мувофиқ таҳлимотларни ўз ичига олди ва ақида,  ибодат, ахлоқ ва ташриотларида воқеҳликларга риоя қилди.


Мубашшир АҲМАД тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамлар билан муносабатларда .Виждонинг борми, виждонингга қарши борасанми,, .виждонсиз, деган гапларни кўп эшитгансиз. Шунда .Виждон ўзи нима, деган савол давоми...

7979 12:22 / 15.03.2017
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар Ким бир мўминни дунё ғамларининг биридан халос қилса, Аллоҳ таоло уни давоми...

3132 12:17 / 15.03.2017
Айрим ёшлар quotМен намоз ўқимайман. Спиртли ичимликлар ичиб тураман. Яна кўплаб гуноҳ ишлар қилганман. Зинога ҳам бориб кўрганман. Дискотейкаларга борганман. давоми...

2566 05:00 / 14.03.2017
Дунёда мақтовни ёқтирмаган, ҳеч йўқ хушомадли сўзларга эътироз билдирадиган одам топилмаса керак. Ақлини энди таниган ёш болалардан тортиб ҳаётда ҳамма нарсани давоми...

4125 12:23 / 15.03.2017