1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Мазлумнинг зулм қилгандан ўч олиши

05:00 / 14.03.2017 2325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотга: (арабча матн) «Ўзингни ўзинг ҳимоя қил, ўзингга ўзингга нусрат бер, яъни ўзингни хорлатиб қўйма. Ўзингни эркин тут, зулмга ташлаб қўйма» деган эканлар. 


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Фотимани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юборишди. Бас, у изн сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳо билан унинг мирти-ёпинчиғига ўраниб ўтирган эдилар. Бас, унга изн бердилар. У кириб: 

 «Мени завжаларингиз, Абу Куҳофанинг қизи билан улар ўртасида адолат қилишингизни сўраб, юборишди», деди.

«Қизгинам! Мен яхши кўрган нарсани яхши кўрасанми?» дедилар. 

«Ҳа», деди. 

«Унда мана буни яхши кўргин!» дедилар. 

У чиқиб, уларга айтиб берди. Улар: 

«Сен ҳожатимизни чиқармадинг. Яна қайтиб бор», дейишди. 

«Аллоҳга қасам! У зотга унинг ҳақида ҳеч қачон гапирмайман», деди. 

Сўнг улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаси Зайнабни юборишди. У келиб, киришга изн сўради ва У зот изн бердилар. У ҳам ўша гапни айтди. Сўнг мени айблай бошлади. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга изн берармиканлар деб интизор бўлиб турдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ўч олишимдан хафа бўлмасликларини билишим билан, дарҳол Зайнабни айблай бошладим. Бирпасда уни жимитиб, ғалаба қилдим.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва «Бу Абу Бакрнинг қизида!» дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги оналаримиз талаб қилаётган адолат саҳоларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қиладиган ҳадиялари ҳақида эканини ҳаммадан олдин билдириб қўйишимиз лозим. Саҳобаи киромлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамиз уйига келишларини пойлаб туриб ҳадияларини ўшанда тақдим қилар эдилар. Бу ҳолат бошқа оналармизга унча ёқмаган ва ушбу ривоятдаги ҳодисалар бўлиб ўтган.

Бу ривоятда оддий ва табиий бир ҳолат кузатилмоқда. Оналаримиз улуғ зотлар бўлишлари билан бирга, бутун ислом уммати фарзандларининг оналари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари бўлишлари билан бирга ҳамма каби оддий инсон бўлганликлари, инсоний ҳолатларини тарк қилмаган пайтлари ҳам бўлган экан. 

Исломнинг воқеъийлиги шундай. У инсондан фаришта бўлишни талаб қилинмайди. Фаришталар алоҳида бир маҳлуқдирлар. Уларнинг яратилиш ҳикмати ҳам алоҳида. 

Инсон эса инсонлигида туриб Аллоҳга ибодат қилиши керак. Унинг фазли ҳам шунда. Агар инсонийлик табиатидан чиқадиган бўлса, бунинг қизиғи қолмайди. 

Шунинг учун мазкур буюк зотларда – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари, мўминларнинг оналарида - ҳам оддий, инсоний ҳолатлар кузатилган экан. 

Ҳаммамизга маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг ўртасида адолат қилар эдилар. Ҳаммаларига моддий жиҳатдан бир хил қарар эдилар ва «Эй Роббим, бу менинг адолатим, қўлимдан келганини, ўзим молик бўлган, эга бўлганимни қиляпман, лекин мен эга бўлмаган нарсада Ўзинг мени кечиргин», дердилар. 

Эга бўлинмаган нарса қалбнинг иши эди. Қалбларида кўпроқ Оиша онамиз розияллоҳу анҳога мойиллик бор эди. Буни ҳамма билар эди. 

Ушбу ривоятда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳо билан ўтирган пайтларида бошқа оналаримиз ўзларига ҳам Оиша онамизга бўлгани каби муносабат бўлишини истаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севимли қизлари Фотима онамизни элчи қилиб юборишган экан. «Отангизга айтинг, Оишага қилаётган муносабатларини бизга ҳам қилсинлар» деб илтимос қилишган экан. 

Фотима розияллоҳу анҳо бориб, бу гапни айтсалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен яхши кўрадиган нарсани сен ҳам яхши кўрадиган бўлсанг, Оишанинг олдида бундай гапни гапирмагин» дебдилар. Бу ҳам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг фазлларини, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида олий мақомга эга бўлганликларини кўрсатади. 

Фотима онамиз ниҳоятда закийя бўлганлар, ғоятда ўткир зеҳнли зот бўлганлар, шунинг учун ҳолатни дарҳол тушуниб, орқага қайтибдилар. Оналаримиз эса жавобдан қониқмай, у зотни яна боришга ундасалар, бундан буён бундай гапни гапирмасликка қасам ичибдилар.

Шундан сўнг оналаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Зайнаб онамизни юборишибди. Зайнаб онамиз келиб, муддаони айтган пайтларида икки кундошнинг орасида кундошлар орасида бўладиган тортишув ҳам бўлган экан. 

Бу тортишувда Оиша онамиз ўзларига бўлган ҳужумдан ўзларини ҳимоя қилиб, ҳатто енгиб чиқибдилар. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Бакрнинг қизи-да» деган эканлар. 

Демак, инсон ўз-ўзини, обрўсини, шаънини ҳимоя қилиши жоиз экан


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу ndash quotМан ташаббаҳа биқавмин, фаҳува минҳумquot Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўша қавмдандирrdquo маъносидаги арабча жумлаларни кўпчилик уламо ва давоми...

4077 05:00 / 14.03.2017
Тақводор ва обид сифатида танилган саҳобалардан бири Абу Зарр алҒифорий р.а. бир қанча ҳадиси шарифларни ривоят қилган. Улардан бири жуда машҳур ҳадиси шариф давоми...

3303 12:17 / 15.03.2017
1. Ўлим фариштасини кўриш. Агар киши саодат аҳлидан бўлса, ўлим фариштасини чиройли суратда кўради. Ўлим фариштаси ва у билан бирга келган раҳмат фаришталари давоми...

8048 12:18 / 15.03.2017
Аллоҳ таоло бизларни бу дунёга синаш учун юборган. Бу дунё синов дунёсидир. Кишининг охиратдаги мақоми унинг синовлардан яхши ўтиши ёки ўтолмаслиги билан давоми...

3095 05:00 / 14.03.2017