1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Йўқолган бойлик қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3242 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам бир куни кечаси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “Эй имом, узоқ вақтдан бери бойлигимни бир жойга кўмиб, яшириб келардим. Энди ўша жойни унутиб қўйдим. Ушбу муаммони ҳал қилишда менга ёрдам бера оласизми?” деб сўради. Имом унга: “Бу фақиҳларнинг иши эмас. Мен бу муаммони қандай ҳал қилайин?!” дедилар-да, кейин унга: “Уйингга бориб, тонг отгунича намоз ўқи. Худо хоҳласа, молингни кўмган жойингни эслайсан” деб кўрсатма бердилар. 

Ҳалиги киши кетди ва уйига бориб, намоз ўқий бошлади. Озгина вақт ўтиб, намоз ўқиб турганда бирдан, бойлигини кўмган жойи эсига тушиб қолди. Намозини тезда ўқиди-да, бориб, молини кавлаб олиб келди. 

Тонг отгач, Абу Ҳанифанинг олдиларига келиб, молини топганини айтиб, ташаккур билдирди ва сўради: “Кўмган жойимни эслашимни қаердан билдингиз?” Имом шундай деб жавоб бердилар: “Сен намозга киришганингда шайтон сени ҳеч тарк қилмайди ва сени намоздан чалғитиш учун турли нарсаларни, жумладан, бойлигингни кўмган жойингни ҳам эсингга солишини билдим”.  


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Беш нарса беш нарса билан билинадиndash Дарахт мевасидан билинади.ndash Хотиннинг кимлиги эри камбағал бўлиб қолганида билинади.ndash Дўст қийинчилик пайтида давоми...

3867 06:05 / 06.10.2018
Биргина нарсадан хафа бўлсам арзийди ndash Роббимнинг ҳузурида йўл қўйган камчилигимдан.

2777 09:50 / 16.01.2018
Енгни шимаринглар, чунки меҳмонларингиз шошиб турган. Қуръонларингизни ўқинглар, камчиликларингизни тўлдиринглар, саждаларингизни узун қилинглар, нафлларни давоми...

2645 19:01 / 17.06.2017
Сен ризқингнинг қаердалигини билмасанг ҳам, ризқинг сенинг қаердалигингни билади

3489 07:40 / 21.07.2018