1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ҳалол савдонинг натижаси

05:00 / 11.03.2017 3147 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, бир солиҳ киши кўплаб савдо расталарига раҳбарлик қиларди. Қўл остида ишлайдиган савдогарларга “Агар сотаётган маҳсулотингизда бирорта айб бўлса, харидорга ўша айбни очиқ айтиб сотинглар!” деб тайинлар эди. 

Бир куни у раҳбарлик қиладиган дўконларнинг биридан бир яҳудий айбли мато сотиб олди. Ҳалиги солиҳ раҳбар муҳим иш билан узоққа кетган эди. Ўша матони сотаётган киши ўзича “Бу бир яҳудий одам бўлса. Бунга матодаги айбни айтмай сотсам ҳам бўлаверади” деб ўйлади-да, айбини айтмай, индамай сотиб юборди. 

Маҳсулотлар орасида мазкур айбли газлама борлигини раҳбар ҳам биларди. Бир оздан сўнг у келиб, ходимидан ҳалиги айбли мато қаердалигини сўради. Ходим: “Уни бир яҳудийга уч минг дирҳамга сотиб юбордим. Аммо айбини айтмадим” деб жавоб берди. Хўжайин ундан: “Ўша яҳудий қаерда?” деб сўради. “Карвон билан бирга жўнаб кетди” деб жавоб берди ходим. Хўжайин дарҳол ходимидан яҳудий берган пулларни олиб, карвонни излаб кетди. 

Орадан уч кун ўтиб, карвонга етиб олди ва ҳалиги яҳудийни топиб, унга: “Эй фалончи, сен фалон газламани сотиб олган экансан. Унинг айби бор эди. Ма, берган дирҳамларингни олгин-да, матони қайтариб бер” деди. Яҳудий бояги хўжайиндан: “Сени бундай қилишга нима мажбур этди?” деб сўради. Хўжайин эса: “Ислом дини. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Ким бизни алдаса, у биздан эмас” деганлар”, деб жавоб берди. 

Бу гапларни эшитган яҳудий савдогарлар бошлиғига: “Сизларга берган дирҳамларим сохта эди. Мана бу, ҳақиқий уч минг дирҳам. Ол буни. Бу пулларга яна қуйидагиларни ҳам қўшимча қиламан: “Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ. Ва анна Муҳаммадан Росулуллоҳ!!!” 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Ким Аллоҳга тақво қилса,У Зот унинг йўлини очиб қўюр.Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур.У Зот унинг ишида осонлик қилиб берур.Унинг давоми...

2772 11:52 / 08.11.2018
Аёл йиғласа, оғзига қўлини қўяди.Эркак йиғласа, кўзига қўлини қўяди.Гуноҳ кўпроқ қайси аъзодан содир бўлса, ўша ерни яширгандекhellip

3368 09:45 / 25.10.2017
Имом Ҳасан Басрий дедилар.Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкинndash Рост сўзлаш.ndash Аҳдга вафо қилиш.ndash Қариндошларга силаи раҳм қилиш.ndash Заиф ва давоми...

1897 14:56 / 11.07.2019
Қуръони Карим эркак билан аёлнинг алоқасини ишқ деб эмас, меҳр деб атади. Зеро, .ишқ, сўзида шаҳват маъноси кучлироқ, .меҳр, сўзида эса инсонийлик ва мулойимлик кўпроқ.

3700 06:00 / 03.09.2018