1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз меҳмонлари

19:51 / 01 май 1202 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. 

Меҳмонлар ташрифни юртимизнинг муборак қадамжоларидан бири – «Ҳазрати Имом» мажмуасини зиёрат қилишдан бошлаб, машҳур аллома, фақиҳ, муҳаддис Абу Бакр Қаффол аш-Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар, «Мўйи Муборак»да қўним топган «Усмон Мусҳафи» билан яқиндан танишдилар, турли нодир қўлёзмалар, бир неча араб хатларида битилган манбаларни кўздан кечирдилар.

Шундан сўнг меҳмонларимиз Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар, Аллоҳ таолодан набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб, у кишининг ҳақларига дуолар қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонларимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol-Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюришди. Меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ кутиб олдилар. 

Меҳмонлар босмахонада китоб чоп этиш жараёнини кузатдилар, сўнг «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига келиб, у ердаги китобларни, жумладан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Шундан кейин меҳмонларимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда аср намози ўқидилар. 






Намоздан кейин шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт тилаб, юртбошимиз олиб бораётган хайрли ишларга ривож сўраб, дуолар қилдилар.







Меҳмонларимизнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими ndash Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг давоми...

847 09:00 / 19.08.2022
Маълумки, фақиҳул аср, Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари 10март куни юртимизга ташриф буюрган эдилар.Жорий йилнинг 17 март куни Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний давоми...

2140 14:55 / 17.03.2020
Бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давоми...

1191 15:51 / 17.04.2021
Бундан қарийб тўққиз йил аввал, яъни 2010 йилнинг 11 августида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ташаббуслари билан улкан ва қутлуғ бир давоми...

4107 15:58 / 18.02.2019
Аудиолар

121489 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42982 14:35 / 11.08.2021