1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазрат бутунжаҳон форумида иштирок этмоқдалар

18:58 / 01 май 465 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 1 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Тинчлик ва глобал хавфсизлик йўлидаги мулоқот” мавзусида Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқотининг VI форуми ўз ишини бошлади. Очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокчиларга муваффақият тилаб, мазкур анжуман маданиятлараро мулоқотнинг муҳим майдонига айланаётганини билдирди.

Халқаро анжуманда БМТ альянси, ЮНEСКО, АЙСЕСКО, Жаҳон туризм ташкилоти ва дунёнинг турли мамлакатларидан келган диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозоданинг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам қатнашмоқда.

Форум жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини яна бир бор замонавий таҳдидлар, тинчлик-хавфсизлик муаммолари, урушлар, қарама-қаршиликлар, динлараро муросасизлик кабиларга қаратиб, жаҳон ҳамжамиятини тинчлик-осойишталикни қарор топтиришга чақирмоқда. Шунингдек, илм-фан, таълим, ёшлар, иқлим ўзгариши, маданий меросни муҳофаза қилиш, ксенофобия ва ноқонуний миграция каби мавзулар муҳокама этилмоқда.

 Сўзга чиққан нотиқлар “Динлар ва диний етакчиларнинг халқаро хавфсизликка қўшган ҳиссаси”, “Ижтимоий тармоқлар ва дин: имкониятлар ва муаммолар”, “Динлараро мулоқот орқали ишончни мустаҳкамлаш”, “Терроризм, диний ва ирқий муросасизлик, нафратга чақириш ва ксенофобия халқаро хавфсизликка таҳдид”, “Диннинг иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муаммоларига муносабати” каби мавзуларда чиқиш қилдилар.

Очилиш маросимидан кейин Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев жаноблари Туркий давлатлар муфтийлари билан тор доирада мулоқот ўтказди.

Ушбу форум доирасида "Динлараро мулоқот орқали ишончни мустаҳкамлаш” мавзусида диний етакчиларнинг Баку учрашуви ўтказилди. Унда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ сўзлаб, жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтиришда дин пешволарининг ўрни ҳақида сўз юритдилар.

Форум тадбирлари 3 майга қадар давом этади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Уламоларимизнинг жанубий вилоятга ташрифлари давом этмоқда.Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имомхатиби Эргашали домла Рустамов Бойсун туманидаги Авлодrdquo, давоми...

1467 23:33 / 30.07.2021
2015йилда .Дунё гўзали, унвонини қўлга киритган Пиа Вурцбах Саудия Арабистонига ташриф буюрди.Олти йил олдин дунёнинг энг гўзал аёли сифатида тан олинган Пиа давоми...

1404 19:30 / 26.11.2021
Бугун 24 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги .Сори эшон АбдАли, жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти вакиллиги давоми...

948 14:30 / 24.10.2020
Ҳадисшунос Шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ҳақидаҲадис устози, аллома, муҳаддис, танқидчи шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий алАъзомий алҲиндий давоми...

1965 16:16 / 08.11.2019
Видеолар
Аудиолар

121567 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43044 14:35 / 11.08.2021