1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Шаввол ойининг фазилати

11:15 / 18 апрель 1013 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» шарҳидан).

Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:

«У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир ва жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳутайт Зайётни Ҳажжож ибн Юсуфнинг ҳузурига келтиришди. У Ҳажжожнинг олдига киргач, Ҳажжож ундан Ҳутайт сенмисанrdquo деб сўради. У Ҳа менман. Нимани истасанг давоми...

2965 05:00 / 11.03.2017
Рамазондаги энг аламли азоб онасиз бўлган хонадондир.Аллоҳим, уларга раҳм қил ва сабри жамил ато қил

2705 17:27 / 03.06.2017
Ғазаб келганда оғир бўлишинг, бахтни ҳис қилмасангда, ўзингни бахтиёр кўрсата олишинг, йиғламоқчи бўла туриб, табассум қилишинг, қалбинг азобда бўлса ҳам давоми...

1803 10:13 / 28.02.2019
Кўз ёшини кулгига айлантириб юбориш шу қадар бебаҳо нарсаки, уни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди.

1385 08:55 / 06.01.2019