1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Уламолар бисотидан

15:45 / 15 апрель 714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замахшарий ҳақида Ибн ал-Қифтий қуйидагича ёзган: «Замахшарий илм ул-адаб, грамматика ва луғат бобида ўзгаларга мисол бўладиган аллома эди. У ўз ҳаёти давомида кўплаб буюк олимлар ва фозиллар билан учрашган бўлиб, тафсир, ҳадис, грамматика ва бошқа соҳалар бўйича бир қанча асарлари бордир. У ўз асрида араб тилида ижод қилган ажамлар (ғайри араблар) орасида энг буюгидир». Бундан ташқари араб нақлларидан бирида шундай дейилади: «Агар Замахшарий бўлмаганида араблар ўз тилларини билмас эдилар».

1395 йил (бундан 629 йил олдин) – Амир Темур ўзининг 250 минг атрофидаги қўшинини Шимолий Кавказдаги Терек дарёсининг чап соҳилига ўтказиб, саф торттирди. 15 апрелга ўтар кечаси Тўхтамишнинг бир гуруҳ лашкари тунда ҳамла қилмоқчи бўлди. Лекин чиғатойлар Соҳибқироннинг «Кеча бўлғонда ҳеч киши ўз еридин тебранмагай ва ундашмасунлар ва шабихун, яъни кечаси тўсатдан ҳужумдан воқиф бўлсунлар, ўт ёқмасунлар!» – деган фармонига амал қилиб, шайланиб ноғора ва карнайларни чалиб турган эдилар, душман яқинлашолмай, қайтиб кетди.

1469 йил (бундан 555 йил олдин) – Алишер Навоий Рамазон ҳайити куни ҳукмдор Султон Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан ўтказилган таҳният (шоҳни муборакбод этиш) маросимида илк бор ўзининг машҳур «Ҳилолия» қасидасини тантана иштирокчиларига тақдим этди. Мазкур қасида шоирнинг ниҳоятда теран бадиий тафаккурининг маҳсули ҳисобланади. Қасида 91 байтдан таркиб топган бўлиб, унинг матлаъ ва мақтасида янги ой – ҳилолга ишора қилинади.

«Ҳилолия» қасидаси мазмун-моҳияти ва бадииятининг мукаммаллашувини унинг воқеий асар эканлиги ҳам таъмин этган. Қасидадаги воқеалар тўрт асосий образ атрофида айланади: шоир, Аторуд (Меркурий сайёраси, мифологияга кўра, айни юлдуз шоир ва ёзувчилар ҳомийси саналади), улуғ шоирнинг севгилиси ва шаҳаншоҳ Ҳусайн Бойқаролар шулар жумласидандир. «Ҳилолия»нинг етакчи қаҳрамони улуғ шоирнинг ўзидир.

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши донишманддан .Эркаклар ҳам йиғлайдими,, деб сўради. Донишманд .Ҳа, эркаклар ҳам йиғлайди, деди. Бояги одам .Эркаклар қачон йиғлайди, деб сўраган эди, давоми...

2399 11:30 / 24.03.2022
Фарзандим оила аъзоларимизнинг барчасига озор берибди. Онасини ғазаблантирибди, синглисини урибди, укасини эса сўкибди. Ишдан келсам, ҳаммалари ўғлимдан шикоят давоми...

2080 09:00 / 17 февраль
Генри Форд ширкатидаги катта бир лавозимга номзод бўлган икки киши билан бирга овқатланди. Номзодларнинг иккаласи ҳам битта унивеситетни битирган эди. давоми...

1297 11:00 / 19.01.2023
Ҳикоя қилинишича, араб чавандози саҳрода от устида борар эди. Йўлда ташналикдан қийналаётган бир кишини кўриб қолди. Бояги одам чавандоздан сув сўради. Чавандоз давоми...

3463 14:00 / 19.08.2022