1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Отанинг оиладаги ислоҳоти

09:00 / 17 февраль 2087 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзандим оила аъзоларимизнинг барчасига озор берибди. Онасини ғазаблантирибди, синглисини урибди, укасини эса сўкибди. Ишдан келсам, ҳаммалари ўғлимдан шикоят қилишди. Бечора ўғлим, ўзининг жазоланишини билиб, менга мўлтираб, маъюс нигоҳлари билан боқиб турарди. Уларнинг гапига кириб ўғлимни жазоламоқчи бўлдим, аммо унинг кўзларида маъюслик ва синиқликни кўрардим. Ўғлим оиланинг ҳамма аъзолари унга қарши эканини, ёқтирмасликларини сезарди. Шу пайт ўғлимни жазолашдан ўзимни тийиб, шикоят қилаётганларга эса: «Ҳали адабини бераман», деб қўйдим.


Орадан бироз вақт ўтиб, ўғлим билан намозга кетдик. Йўлда масжид томон юрар эканмиз, қўлимни унинг елкасига қўйдим. У мендан қўрқиб, ҳозир мени урадилар деб гумон қиларди. Мен унга қўрқма, сен яхши боласан, қайтиб бу ишни қилма деб таъкидладим. Ўғлим менинг бу муомаламдан ҳайрон бўлди. Уни кечиришимни кутмаган эди. Кечиришнинг ҳам ўзига яраша ҳаловати бор. Ўша пайт ўғлим олдимга келиб мени ўпиб олди ва: «Дада мен сизни яхши кўраман», деди. Биз ўғлим билан онасига ва укаларига қилган қўполлиги учун узр сўрашга келишиб олдик. Иккаламиз ўртани ислоҳ қилиш ҳақида ўйладик. Орадан бир неча кун ўтиб ўғлим билан онасини ва укаларини қандай хурсанд қилиш режасини тузиб чиқдик. Бечора ўғлим менинг бу муносабатимдан шундай хурсанд эдики, бунинг натижасида унинг одоби ижобий томонга ўзгара бошлади. Шу аснода мен фарзандларимиз бирор ёмон иш қилсалар жазолашимизни, лекин уларга қандай қилиб яхшилик қилишни ўргатмаслигимизни кашф қилдим.


Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Тийб Табарий роҳимаҳуллоҳ оёқ кийимини тузатиш учун этикдўзга берди. Этикдўзнинг иши ниҳоятда кўп бўлиб, доимо баҳона қилиб узр айтаверар эди. Абу Тийбнинг давоми...

1366 21:00 / 03.11.2022
Расмга олган киши айтяпти .Машина ойнасини бир маймун таққиллатди, оч қолгани сезилиб турарди, унга апельсин бердим, кетди. Бироз кузатиб турсам, бошқа маймуннинг давоми...

1397 14:00 / 24.08.2022
Фоний дунё ҳаёти имтиҳондан иборат экани ҳақидаги ҳикмат кўпчиликка маълум. Шундай экан, имтиҳондаги саволлар мураккаблиги жиҳатидан бир хил эмас. Дунёвий давоми...

3601 20:54 / 29.05.2018
Бир одам Ҳарами шариф эшигида туриб .эй, тўғриларни қўлловчи, ҳаромдан сақланувчиларни асровчи Парвардигорим..., дея тинмай бирхил дуо ўқирди. Унга .сен бошқа дуо давоми...

3403 11:12 / 31.12.2023