1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза ва дуо

16:39 / 02 апрель 1098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда рўзанинг ҳукми баён қилинган оятларнинг орасида рўзага алоқаси йўқ, дуога, дуо қилишга тарғиб қилувчи бир оят бор:
«Агар бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилгувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» (Бақара сураси, 186-оят).


Уламоларимиз бунинг ҳикматини баён қилиб: «Ушбу оят рўзада дуоларнинг ижобат бўлишини англатади ва Рамазон ойида бандани кўпроқ дуода бўлишга тарғиб қилади», дейишган.


Ҳадис шарифда: «Албатта рўзадор учун ифтор пайтида рад қилинмайдиган дуо бордир», (Ибн Можа ривояти) дейилган.


Демак, Рамазон кунлари, хусусан, ифтор пайтларида бошқа нарсага чалғимасдан, имкон қадар кўпроқ дуода бўлишимиз мақсадга мувофиқ экан. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ифтор қилсалар:
«Аллоҳумма инний ас’алука бироҳматикаллатий васиъат кулла шай’ин ан тағфиролий», яъни «Аллоҳим, Сендан барча нарсани сиғдирган раҳматинг ила мени мағфират қилмоғингни сўрайман» деб дуода бўлардилар.


Баъзи солиҳлар «Рамазон келса, Аллоҳдан фалон-фалон нарсаларни сўраб оламан», деб Рамазон ойини интиқиб кутишар экан. Бизнинг ҳам Роббимиздан сўрайдиган дуоларимиз кўп. Шунинг учун Рамазон ойида Аллоҳдан сўраб олишдан ғафлатда қолмайлик.

Қудратуллоҳ Сидиқметов
«Ҳилол» журналининг 11(56) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Бир одамнинг рўзадорлиги эсидан чиқиб, ебичиб қўйса ёки жимоъ қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жимоъ давоми...

2064 04:53 / 01.05.2021
Шунингдек, мабодо табиий шароитлар ноқулай келиб янги ойни кўриш имкони бўлмай қолса, Рамазондан олдинги Шаъбон ойини ўттиз кунлик мукаммал қилиб кейинги кунидан давоми...

4071 05:00 / 11.01.2017
.Эътикоф, луғатда ушлаб қолиш, туриб қолиш ва лозим тутиш маъноларини ифода қилади. Шариятда эса .Рўзадорнинг жамоат масжидида эътикоф нияти ила қолишидир,. Аллоҳ давоми...

13695 05:00 / 11.01.2017
Яратганда Еру Осмонни Раҳмон. Ой ила Қуёшга манзил бичган он. Ойларни ўн икки айлаган замон. Сени улар ичра айламиш султон. Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон. давоми...

2904 05:00 / 14.01.2017