1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги масжидда қурилиш ишлар давом этяпти

14:21 / 02 апрель 1121 pdf Ўқиш режими + -

Америкада «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги жомеъ масжид барпо этиляпти. Бу ҳақда АҚШнинг Цинцинати шаҳридаги ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимов маълум қилди. Мажмуа Оҳаё штатининг Мейнвилл шаҳрида ўзбекистонлик ватандошлар томонидан қуриляпти. 


Масжид асосан, ўзбекистонлик ватандошлар ҳомийлигида қурилаётган бўлса-да, бошқа миллатдаги мусулмонлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишяпти.


Цинцинати ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимовнинг сўзларига кўра, ҳозирда масжидда қурилиш ишлари бошланган. Қурилаётган масжиддан 20 дақиқалик йўлда араб мусулмонлари томонидан қурилган бир масжид ва бошқа томонда покистонликлар қурган масжид бор экан. «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» ҳазратлари номидаги масжид ўзбекистонликлар томонидан қурилаётган АҚШдаги илк масжид бўлади.


Ҳудуди 3 гектар бўлган масжиднинг пойдевори қўйилган, қурилиш маҳсулотлари ҳозирланган. Ушбу масжид 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Мажмуа ҳудудида 600-700 кишига мўлжалланган ибодат учун асосий бино, таҳорат хоналари ва бошқа махсус ёрдамчи иншоотлар, хусусан, ўзбек мактаби ва боғча ҳамда юздан ортиқ автомобиль учун тўхташ жойи барпо этилади.


Шунингдек, алоҳида ҳудудда мусулмонлар қабристони ҳам ташкил этилади. 
Ўтган йили Рамазон ойида Цинцинатига юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ташриф буюриб, масжид қуриладиган жойга тамал тошини қўйиб беришган эди. 


Ҳозирда Цинцинати шаҳрида беш минг ўзбекистонлик оила, тахминан 15-20 минг ватандошимиз истиқомат қилади.


Штатда бешта ўзбек ресторани, учта ўзбекларнинг озиқ-овқат дўкони бор.

Мавзуга оид мақолалар
Юзлаб кўнгиллилар ижтимоий тармоқларда тарқалган Германиядаги вайроналарни кўриб, мамлакат ғарбий қисмида энг кўп зарар кўрган ҳудудларга ёрдамга боришмоқда. давоми...

2739 14:00 / 09.08.2021
Фазилатли шайх, доктор Муҳаммад Ражаб Дийб Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафотлари муносабати билан ўз номидан ва давоми...

1049 17:04 / 16.08.2021
Макканинг Арафот минтақасидаги Намира масжидида ҳар йили ўтказиладиган .Ҳаж хутбаси,ни таржима қилиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда theislamicinformation.com давоми...

849 13:57 / 15.06.2023
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар давоми...

1909 10:05 / 21.11.2019
Аудиолар

120812 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42377 14:35 / 11.08.2021