1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Табиблар подшоҳи

11:03 / 01 март 1452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олим ва мусулмон табиб, тиб ва фалсафада машҳур бўлган ва ушбу соҳаларда машғул бўлган Ибн Сино. «Шайхур-Раис» («Донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи») деб танилган. Ғарбликлар у зотни «Табиблар подшоҳи» дея номлаган.

Абу Али ибн Синонинг машҳур сўзларидан:

– Семиришдан сақланинглар. Касаллик ва иллатларни жуда кўпи, таомда ҳаддан ошиш сабабидан вужудга келади.

– Ваҳима, хавотир касалликнинг ярмидир. Хотиржамлик давонинг ярмидир. Сабр эса шифо сари илк қадамлардир.

– Кунда бир марта таом тайёрланг. Овқат ҳазм бўлиб улгурмасидан олдин яна овқат ейишдан сақланинг.

– Дорилар истеъмоли вақтида овқатланмай туринг.

– Оғриқларни камайтириш сабаблари: кўпроқ пиёда юриш, ўзига ёққан машғулот билан банд бўлиш, шуғулланиш.

Изоҳ: Турли манбаларда унинг 450 дан ортиқ асар ёзганлиги қайд этилган, лекин бизгача уларнинг 242 (160) таси етиб келган. Шулардан 80 таси фалсафага, 43 таси табобатга оид бўлиб, қолганлари мантиқ, психология, тиббиёт, астрономия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка бағишланган. Ибн Синонинг тиббиёт соҳасидаги асарларидан «Китоб ал-қонун фит-тибб» («Тиб қонунлари»), «Китоб ул-қуланж» («Ичак санчиқлари»), «Китоб ун-набз» («Томир кўриш ҳақида китоб»), «Фуж ул-тиббийа жориа фи мажлисиҳ» («Тиб ҳақида ҳикматли сўзлар»), «Тадбир ул-манзил» («Турар жойнинг тузилиши»), «Фил-ҳиндубо» («Сачратқи ўсимлиги ҳақида»), «Рисола фи-дастур ит-тиббий» («Тиббий кўрсатмалар ҳақида») каби асарлари мавжуд. Унинг тиббиётга оид қомусий асари «Китоб ал-қонун фит-тибб» беш мустақил катта асардан таркиб топган: уларнинг ҳар бири маълум соҳани изчил, ҳар томонлама ёритиб беради.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маҳаллада ёшлар етакчиси бўлиб ишлайдиган Сардорбек шанба куни эрталабдан бозорга тушди. Биринчи галда таътилда болалар зерикиб қолмасин деб, уларга китоблар давоми...

2276 11:26 / 14.11.2023
Ҳикоя қилинишича, араб чавандози саҳрода от устида борар эди. Йўлда ташналикдан қийналаётган бир кишини кўриб қолди. Бояги одам чавандоздан сув сўради. Чавандоз давоми...

3458 14:00 / 19.08.2022
Аллоҳ раҳматига олсин, устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун бир куни суҳбат асносида ўзлари бевосита иштирок этган араб диёрларидан биридаги бадавлат бир хонадонда давоми...

358 15:55 / 26 апрель
Лондон қироллик шифохонасининг юрак касалликлари бўйича маслаҳатчиси Ироқлик доктор Зиё Камолиддин 15 йиллик сафаридан сўнг Ироққа келди. Унинг ташрифи давоми...

2243 14:32 / 19.02.2022