1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Эҳтиромга лойиқ инсонлар

14:32 / 19.02.2022 2254 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Лондон қироллик шифохонасининг юрак касалликлари бўйича  маслаҳатчиси Ироқлик доктор Зиё Камолиддин 15 йиллик сафаридан сўнг Ироққа келди. Унинг ташрифи муносабати ила ташкил қилинган кечада қатнашиш учун залга кирмоқчи бўлганида эшик олдида газеталарини йўлакка ёзиб қўйган катта ёшли газета сотувчисига кўзи тушди. Зиё Камолиддин қарияга қараб бир он туриб қолдида ичкарига кириб кетди. Негадир ташқаридаги газета сотувчи қария унинг миясидан чиқмади. Зеҳнини банд қилиб тураверди. Доктор ўриндиққа ўтирди, аммо унинг мияси ҳамон ташқаридаги қария билан банд эди. Анжуманда доктор Зиё Камолиддинга медаль топшириш учун уни саҳнага таклиф қилишганда доктор ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди. У газета сотувчи қарияни қўлидан тортиб ичкарига чорлади. Ҳамма ҳайрон эди. Қария докторга:

- Қўлимни қўйиб юбор болам, нега мени ичкарига тортаяпсан?!- деди.

Доктор:

- Илтимос мен билан юринг!-деди.

Қария докторга қаршилик қилмасдан ичкарига кирди. Докторнинг кўзларидан ёш қуйилар эди. Докторнинг йиғлаётганини кўрган қария ажабланиб сўради:

- Ўғлим сенга нима бўлди? Нега йиғлаяпсан?

Доктор индамасдан қарияни саҳнага тортиб борди. Ҳамма ҳайрон тикилиб турар эди. Шунда доктор қарияни қўлини қўйиб юбориб уни қучоқлади. Унинг боши ва қўлларидан ўпиб деди:

- Устоз Халил! Мени танимадингизми?

- Йўқ, танимадим болам!

- Мен шогирдингиз Зиё Камолиддинман. Менга бошланғич таълимни сиз бергансиз. Сизнинг шижоатлантиришингиз сабабидан мен доимо пешқадам бўлдим.

Устоз шогирдини таниб уни қучоқлади. Зиё Камолиддин ўзига аталган медални олиб устоз Халилнинг кўксига тақиб қўйди ва ўтирганларга деди:

- Аллоҳга қасамки, булар эҳтиромга лойиқ инсонлар. Биз шуларни эътиборсиз қолдириб орқада қолдик, таназзулга юз тутдик. Уларнинг ҳаққини зое қилдик, ҳурматини жойига қўймадик. Уларни муносиб тақдирламадик. Бу киши бизга Бағдодда бошланғич босқичда араб тилидан дарс берган устозим Халил Али бўладилар!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Раҳимберди ndash ўрта бўй, қора соч, қоши бироз ёйсимон, кўзлари катта, қиррабурун, қизғиш ёноқлари лўппи, думалоқ юзли, кулгичли, хушчақчақ, оқишдан келган олти ёшли давоми...

2462 09:03 / 04 март
Луис ўн биринчи мунажжимларга ихлос қўйган эди. Ҳатто баъзида сиёсий ҳолатларни ҳам мунажжимлар башоратига қараб ўзгартириб юборар эди.Шундай буюк қиролнинг давоми...

3168 12:30 / 03.02.2022
Аллоҳ раҳматига олсин, устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун бир куни суҳбат асносида ўзлари бевосита иштирок этган араб диёрларидан биридаги бадавлат бир хонадонда давоми...

658 15:55 / 26 апрель
Бир йигитнинг ҳасратли ҳикояси. Шу йилгача онам соғлом эди. Тўғрироғи мен шундай деб ўйлаган эканман. Чунки онам намозларни тик туриб адо қиладиган, рамазон давоми...

6084 18:14 / 21.05.2018