1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Яхшилик жавобсиз қолмайди

14:22 / 27 февраль 3730 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир қиролнинг жазо усули – айб қилганларни оч итларга талатиш эди. Бунинг учун саройида махсус итлар боқиларди. Бир куни қирол саройда ўн йил ишлаган бир хизматкорнинг айтган гапидан қаттиқ жаҳли чиқиб, уни ҳам итларга талатишни буюрди. 


Хизматкор: «Хўжайин, менга ўн кун муҳлат беринг, яқинларим билан видолашиб олай!» деди. Қирол рози бўлди.


Хизматкор итларга қарайдиган қўриқчининг олдига бориб, «Итларга ўн кун мен қараб тураман, сен дам олиб кел», деди. Қўриқчи рози бўлди. Хизматкор ўн кун итларга қаради, уларга овқат, сув бериб турди. 


Ўн кундан кейин қирол хизматкорни олиб келиб, жазолашни буюрди. Хизматкорни қафасга ташлашган эди, итлар келиб, унинг оёғини ялай бошлашди. 


Буни кўриб, ҳайратда қолган қирол сўради:
– Бу итларимга нима бўлди? Қафасга тушган одамга ташланиб, бурдалаб ташлашарди-ку? 
Хизматкор шундай деди:
– Хўжайин! Мен ўн кун саройдан кетмай, мана шу итларга хизмат қилдим. Мана, улар менинг хизматимни унутишмади. Сизга эса ўн йил хизмат қилдим, лекин биттагина хатоим учун мендан кечиб юбордингиз!

Қирол хижолат бўлиб, хизматкорни кечирди.


«Ҳилол» журналининг 9(54) сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар биримиз ўзимизнинг ҳаражатларимиз учун пул топишимиз керак. Баъзилар кунларининг маълум қисмини офисда ёки савдо мажмуасида бошқалар ўзининг шахсий иши давоми...

5894 16:00 / 28.09.2021
Нокианинг Майкрософтга сотилиши эълон қилинган мажлисда Нокианинг ижрочи раҳбари шундай деб йиғлаган эди.Биз хато қилмадик, аммо қандайдир сабаб билан зиёнга давоми...

1794 16:00 / 24.08.2023
Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган.Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади.Бундай мослашиш давоми...

1973 09:00 / 13.01.2022
Европада ўзига хос салоҳиятга эга мамлакатлардан бири бўлган Францияда Ислом бундан ўн уч аср муқаддам пайдо бўлган. Бу ўлкага мусулмонлар милодий 717 йили Испания давоми...

2096 17:00 / 09.02.2021