1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Инсон технологияни ислоҳ қилишда қушнинг шаклидан фойдаланди

18:38 / 21 февраль 2499 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Япониянинг «Ўқ поезд» номи билан танилган Синкансен тез юрар поездининг тезлиги соатига уч юз йигирмага етганда, ер ости йўлидан ўтаётганда баланд овоздаги портловчи товуш тўлқинини ҳосил қилар эди. Бу овозни йигирма тўрт километр узоқликда яшаётган аҳоли вакиллари ҳам эшитар эдилар. 

Бундай шовқинли овознинг ҳосил бўлишига эса паровознинг олд қисми етарли даражада шамолни ўтказмайдиган, аксинча тўмтоқ бўлганлиги эди. Бунинг натижасида паровоз ўзи билан катта миқдордаги ҳавони ер ости йўлига олиб кирарди. Поезд ер ости йўлига кираётганда ҳосил бўладиган кучли босимдаги ҳаво мана шундай портловчи товуш келиб чиқишига сабаб бўларди. Муҳандислар поезднинг аэродинамикасини яхшилаш борасида бир неча дизайн ишловларини ўртага ташладилар. Буларнинг орасида энг яхши деб топилгани бу Кингфишер номли қушдан олинган андоза эди. Бу қуш балиқ овлаш учун сувга вертикал шаклда сувга шўнғиб, балиқ овлайди. У бир муҳитдан зичлиги бошқача бўлган мутлақо ўзга муҳитга, яъни сувга боши билан кирганига қарамасдан, сувга шўнғиганида сув сатҳида мутлақо ўзгариш бўлмайди. Бунга сабаб эса қушнинг ўзига хос шаклга эга бўлган тумшуғидир. Ушбу тумшуқ етарли даражадаги шамол қаршилигини кесувчи учлик бўлиб, бир муҳитдан бошқача зичликдаги муҳитга қийналмай ўтиш имконини беради. Муҳандислар бу қушнинг тумшуқ скелети тузилишини ўргангач, ундан намуна олдилар ва паровоз олд қисмига уни татбиқ этдилар. 

Оқибатда товушнинг шовқинли тўлқини анча пасайиб, поезднинг тезлиги 10 фоизга ошди, ёқилғи истеъмоли эса 15 фоизга қисқарди.

Қуйидаги расмда мазкур қуш ва ундан андоза олинган паровознинг олд қисмини кўриб турибсиз. Олимлар поездни ислоҳ қилишда илм маблағ, жой ва ҳоказоларга эҳтиёж сезадилар, бу қуш эса олимларни ҳайратга соладиган даражада маҳорат билан ҳаракат қилар, сувга шўнғиб балиқ овларди. У шунча ишни сувнинг сатҳига бирор таъсир ўтказмасдан амалга оширарди. 

Аллоҳ талоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: 

هَذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло ушбу қушга керакли имкониятларни ато этиб, уни яшаши учун қулай жиҳозлар билан таъминлаб қўйган. 

Ҳа, инсон ҳамон Аллоҳ таолонинг яратганларидан андоза ва намуна олишда давом этмоқда.


Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шифобахш хусусиятларга бой занжабил ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда жаннат эгаларига берилган хушхабарларда .Ва улар уерда аралашмаси занжабийл бўлган давоми...

29971 16:00 / 04.03.2021
Бугунги кунда барча соҳадаги кашфиёт ва тараққиётнинг асосий омили суннат эканлиги кўп бора ўз исботини кўрсатмоқда. Шунингдек, тиббиёт соҳасидаги қўлга давоми...

3547 07:10 / 08.06.2019
Гавайидаги қуёш телескопи орқали олинган Қуёшдаги Ер шаридан каттароқ доғнинг энг батафсил фотоси. Шу доғ сайёрамиздан катта экан. Биз эса сайёрамиз устидаги давоми...

2313 14:50 / 13.11.2023
Иккинчи мақолаБурнимиз. Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани давоми...

1954 15:00 / 09.02.2021