1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Тўртликлар

12:20 / 16 январь 1210 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар кўнгил кўшкининг гулзори бордир,
Ҳар кўнгил боғининг хумори бордир.
Гар қайтиб кўрмасанг ўкинма сира,
Жаннат жамолида такрори бордир.

* * *
Соғларнинг ҳар сўзи хониш бўлади,
Бетобнинг боласи болиш бўлади,
Дард берган шифосин ўзи бермаса,
Юмуши болага нолиш бўлади.

* * *
Тошни тарошлаган тошга тил берар,
Тош ҳам тош қалбларга кейин дил берар.
Инсон ўз ишига ўзи маҳлиё,
Тошнинг пойин ўпиб, унга гул берар.

* * *
Итни занжирлаган итбоқар эмас,
Гар итни хуш кўрса бит боқар эмас.
Ўзгани измида юрган бу одам,
Қорнини ўйлайди, қадрини эмас.

* * *
Шогирд садоқати – устоз саодати,
Тилнинг тиловати – дилнинг ибодати,
Ўзингга аёнин – Ўзидан сўраб кўр,
Тангри бандам деса, кўпдир каромати.

* * *
Отган тонг остингга арғумоқ берсин,
Ботган кун бахт ёққан бир чироқ берсин.
Тилагинг туморинг бўлсин доимо,
Ҳар кунинг ўзингга бир сабоқ берсин.

* * *
Чиройи чироқ ёққан уйларга киргим келар,
Муҳаббат мезбон бўлган тўйларга киргим келар.
Шоирман, аё дўстлар, ҳақ сўзга жонин тиккан,
Эзгулик оловида кул бўлиб куйгим келар.

Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир
«Ҳилол» журналининг 8(53) сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоҳир Маликнинг мазкур китоби .Меҳмон туйғулар, китобининг тузатилган, тўлдирилган иккинчи нашридир. Мазкур китоб орқали ёзувчининг фикрий оламига меҳмон давоми...

14514 05:00 / 07.03.2017
Нотоб бўлма жисмим эгаси кўнгилЎзгалардан қидирма айбу нуқсон.Қалбни покла ўз айбингни билгилСен гўё вужудим ичра бир осмон.Қалбингдаги кўзгуга боқ, юв давоми...

3037 05:00 / 07.03.2017
АЖАБ САОДАТ...Уларнинг жисмлари ҳибсда. Руҳлари эса озодликда. Ҳозир ўқлар узилади. Бедор юраклар уришдан тўхтайди. Жисм ҳаёт чоғида агар юрак фақат қон ҳайдаш давоми...

3551 05:00 / 07.03.2017
.Лекин, очиғини айтганда, бундай хислатларнинг баҳоси ошиб кетди. Жуда оз кишилар бундай феълатворларга эгадирлар. Дўсту улфат, ошнаоғайнилар орасида бирбирига давоми...

3382 05:00 / 07.03.2017