1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Кўнгилга дават. (Туркум шъерлар)

05:00 / 07.03.2017 3031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нотоб бўлма жисмим эгаси кўнгил

Ўзгалардан қидирма айбу нуқсон.

Қалбни покла ўз айбингни билгил

Сен гўё вужудим ичра бир осмон.


Қалбингдаги кўзгуга боқ, юв уни

Тарбият эт сен ҳусни-хулқингни.

Хотиржам тургил охират куни

Бас, тий энди суяксиз  тилингни.


Ҳикмат талаб бўл – илмга интил

Адаб соҳиби бўлгил  очиқ юзли.

Харомдан қоч, шубҳадан тийил

Мўмин гўзал бўлур доим ҳаёли.


Бу дунёда меҳмонсан кўнглим

Эй қалб! Поклик сенга ярашар.

Азобга қўйма ўзингни нафсим

Ёмонга қўлин бигиз қилишар.


 Эрта кун очиқ юзла турайлик

Нафсни  бошла энди йўлинга.

Маҳшарга хотиржам борайлик

Огоҳ бўл, қараб юргил йўлинга.


****


Эй кўнгил яхшига ёндош то қабр қадар

Нурга талпингил, ҳикмат аҳлидан бўл.

Илмсиз хароб бўлар  дунё беш-баттар

Билгил нури зиёла чароғондир умр йўл.


Тирикчилик деб ўтса умринг ачингил

Бас, энди етар, ечингил гуноҳлардан.

Шошил тавбага Аллоҳимга эгилгил

Амалсиз наф йўқ охиратда оҳлардан.


Қиёматни уйғотади гуноҳкор фосиқлар

Дуо қил чўғга айланмасин илоҳим имон.

Яхшилик қиларлар Аллоҳимга ошиқлар

Огоҳ бўлгил! Ҳисоб бор олдингда инон.


****


Аллоҳнинг сиддиқ бандаси бўл, бу бахт

Дунё зийнатларин, бойликни тупроқ бил.

Ўзига ошиқ қилса шудир асли бахту-тахт

Йўқликка сабр айлагил тилингни тия бил.



Оч қолсанг шукр қил-у, хушнуд бўлгил

Дунё аҳли бойликда шодмон бўлгандай.

Тақво либосида бўл-у, тавоъзуда юргил

Дардинг очмай доим юргил кулгандай.


Ишқ шаробига етмоқ бўлсин насиб сенга

Харомни тарк этгил бу авомлар зуҳдидир.

Халолни ҳам кўпи кўп бу насиҳат сенга

Дунё чалғитмасин бу хослар зуҳдидир.


Бас қайтгил энди Аллоҳга, амрига эгил

Яхшилик ичра яшаб, нафсингни ўлдир.

Келса бало ҳам шодлик, Аллоҳдан бил

Амал дафтарингни  савобга тўлдир.


****


 Вафоли бўлгил эй кўнгил

 Вафосизни дўст тутма.

 Бас, Аллоҳ амрига кўнгил

 Вафосиздан лутф кутма.


Етар эй кўнгил, бўл энди мард!

Мўмин бўл-у, яхшилик ичра юр.

Уммат бўлиб бўлмада номард

Охиратда Набийлар ёнида тур!


****


Ҳусни ибдито кўйида ёндим

Ҳаё имонимни боласи бўлди.

Сабру қаноат отига миндим

Юракларга муҳаббат тўлди.


Хайриятга талпиндим доим

Гуноҳ қилсам куйди виждон.

Бўлмасидан  қиёмат қоим

Фидо бўлсин исломга  жон.


****


Дониш Фазл Балхий дебдилар:

Муҳаббат исордир, маноси тўртдир.

Тил зикрда доим кўнгил хотиржам унда

Такбирда ибодатда қоим, дуода тонгда.


Хақ билан тутинган унс, ошиқдир Анга

Ишқида оввора доим дунё унга дўстмас.

Эй одам, улуғлардан ҳикмат бул санга

Мўмин мўминни ҳеч устидан кулмас.


****

Эй кўнгил мунча хотиржамсан

Қиёматлар борку ҳали олдингда.

Сўнги нафас мўминмисан ё ажам

Билмассан кимсан кетар онингда.


Қалбинг қулоқлари беркилмасин

Насиҳатга эшик оч, харомдан қоч.

Қилгил яхшилик биров билмасин

Нафсни ўлдир! Бас, кўзингни оч!


****


Тарбият эт ҳусни-хулқингни

Набий-ку ўзи бизга муаллим.

Ҳалолдан изла-да ризқингни

Айт хаққа юриб адашди ким.


Ёмонлар дунёни зулмат қилади

Разолатга ботма нафс кўйида.

Гуноҳлар имонни қалбдан юлади

Қолма дўстим жаҳолат қўйнида.


****


Қувонса инсон биродари балосига

Мўминми у қандоғ қарар Худосига.

Ё Раб мўминга малҳам қил мани

Қандоғ чидай биродарим азасига.


Жоним фидо бўлсин мўмин учун

Сарф бўлсин бу жоним қувончига.

Улар ғамнок бўлса дилимда тугун

Туз сепсалар жоим оғрир яросига.


****


Нафсимга банди қилмагил – Илоҳи 

Саждалар кўп қилай навқиронимда.

Дуогўй бўлай кўзлари намли нурони

Фақир таоми қолмасин қозонимда.


Йиғлайман,  ибодатларим оз Аллоҳим

Ё Раббий! Тилимни доим зикрла намла.

Илтижо истиғфорда ёришсин тонгим

Паноҳинга олгил лаъин қилмасин ҳамла.


****

 Яхшилик соғинсам ўзимга қандай мўмин бўлай

 Жами саодат сизга бўлсин азиз диндошларим.

 Мадор кетса белдан мен сизларга жон бўлай

Рахмат тилаб сизга тинмасин  кўз ёшларим.


Мен  бир дўстингиз, осий қул, гуноҳкор банда

Азизларим дуоларингиздан умидвор бўлгум.

Ҳидоятда бўлайлик истиғфорни қилмай канда

Сўзим қилай энди мухтасар, ассалому алайкум. 




Фарҳодбек Жўраев 

 Андижон шаҳри


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Qahramon marash Kabi silkinar yuragim to`kilar mevalar shahidlar Allohning shahidlar menim och yerga ozuq gida hali shahid bo`lmagan shahidlar fig`onin Allohdan emas to`sar olamdan qaqshayman alamdan sevgida faryod bor olamni kar qilgulik sassiz ko`zlar yumuq hayqirurlar давоми...

1590 14:13 / 20.02.2023
Ушбу китоб Ибн Жавзий қаламига мансуб АлМавзуъотrdquo асарининг Шамсуддин Заҳабий томонидан ёзилган қисқача баёнидир. Китобнинг тўлиқ номи Талхийсу китаб Ал давоми...

4015 05:00 / 11.03.2017
Бу кун боғларимни қопламиш хазон,Гулзорим бе диллар айлади яксон,Кўзлар интиқ боқар йўлингиз томон,Гул юзлигим мени, келасиз қачон Мурғак ғунчаларни этдилар давоми...

984 16:19 / 09.11.2023
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи ndash мамлакат давлат суверенитетининг давоми...

677 13:42 / 18.11.2023