1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Эртами, кечми, бузғунчи жазосини олади

19:00 / 17.10.2023 1348 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ

«Китобда Бану Исроилга: «Ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта даражада баланд кетурсизлар», – деб билдирдик» (Исро сураси, 4-оят).

Яъни ўша Бану Исроилга ҳидоят қилиб берилган Таврот китобида уларнинг келажакда ер юзида икки марта бузғунчилик қилишлари, катта туғёнга кетиб, ҳаддан ошишлари ҳам хабар қилинган эди. Бу хабар уларни бузғунчиликка, туғёнга мажбурлаш эмас, балки Аллоҳ таолонинг чексиз илми туфайли билинган хабар эди. Бану Исроилнинг табиатини яхши биладиган Аллоҳ, дунёдаги ҳар бир воқеани бўлишидан олдин билиб турадиган Аллоҳ ушбу хабарни ҳам аввалдан билган эди.

Тафсирчиларимиз ояти каримадаги «ер юзи»дан мурод муқаддас ер – Фаластин эканини таъкидлаганлар. Улар ўзларида қувват ҳис қилсалар, кўтарилиш сезсалар, бузғунчиликка ўтадилар. Бану Исроилнинг табиати шундай.

ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ

«Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз. Бас, ҳовли-жойлар оралаб изғийдилар. Бу ваъданинг ижроси эди» (Исро сураси, 5-оят).

Бу Бану Исроилнинг биринчи бузғунчилигидир. Аввал улар турли имконларга эга бўлиб, муқаддас ерда юксаладилар. Куч-қувватга, султонга эга бўладилар. Сўнгра бузғунчилик қилишга ўтадилар. Ўшанда Бану Исроил қилиши керак бўлган

«…ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз».

Чунки бузғунчилик доимо давом этавериши мумкин эмас. Эртами, кечми, бузғунчи жазосини тортиши керак. Сизга қилмишингизнинг жазосини куч-қувватга эга ўша бандаларимиз беради.

«...ҳовли-жойлар оралаб изғийдилар» ва сизларни топиб, азоблаб, ўлдирадилар. Улардан қочиб, қутула олмайсиз.

«Бу ваъданинг ижроси эди».

Уни ўзгартириб ҳам, кечиктириб ҳам бўлмайди.

ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

«Сўнгра сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва ададингизни кўп қилиб қўйдик» (Исро сураси, 6-оят).

Эй Бану Исроил, сўнгра тавба-тазарру қилдингиз, ана шундан кейин Биз сизга уларнинг устидан ғалабани қайтардик, сиз яна душманингиз устидан ғолиб бўлдингиз. Бу ишда сизга ёрдам сифатида Биз молу дунёингизни ва болаларингизни кўпайтириш ила мадад бердик:

«Ва ададингизни кўп қилиб қўйдик».

Ана шу нарсалар ёрдамида душманингиз устидан қайта ғолиб бўлдингиз.

ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ

«Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз)» (Исро сураси, 7-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг Бану Исроилга нисбатан хитоби давом этмоқда.

«Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз».

Ҳар ким яхшилик қилса, ўзи учун қилади. Шу жумладан, Бану Исроил ҳам. Буни ҳамма, жумладан, Бану Исроил ҳам яхши тушуниб олмоғи лозим. Шунингдек:

«Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир».

Бу қоида умумий, ҳамма учун баробар, охират учун ҳам, бу дунё учун ҳам жорий қоидадир. Шунга биноан, инсоннинг ҳар бир иши ўзига қайтади. Ҳамма қилганига яраша мукофот ёки жазо олади. Яхшилик қилса ҳам, ёмонлик қилса ҳам ўзига. Ҳар ким ўзидан кўраверади. Ушбу қоидага биноан, Эй Бану Исроил, сиз яна туғёнга кетиб, бузғунчилик қилсангиз:

«Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда...»

Сиз ўзингизнинг қилмишингиз, бузғунчилигингиз ила ўша ваъданинг юзага чиқишига сабаб бўлганингизда...

«…юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз)».

У бандаларимиз шиддатли куч-қувват эгалари бўладилар. Улар сизни қаттиқ қийнаб, азоблайдилар. Улар масжидга – Байтул Мақдисга аввал қандай кирган бўлсалар, шундай кирадилар ва ўзлари эгаллаган нарсаларини тамоман парчалаб, йўқ қилиб ташлайдилар.

Тафсирчиларимиз Бану Исроилнинг устига юборилган шиддатли куч-қувватга эга бандалар ким экани ҳақида турлича фикрлар келтирадилар. Яҳудийларнинг азоб-уқубатига сабаб бўлган қавмларнинг номларини ҳам айтишади. Аммо Қуръони Карим ёки ҳадиси шарифда муайян бир қавмнинг номи келмаган. Шу билан бирга, Аллоҳ таолонинг Бану Исроил ҳаддан ташқари туғёнга кетганида уларнинг устига шиддатли куч-қувватга эга бандаларини юбориши тўғрисидаги ваъдаси ҳақиқатга айланган. Тарихда бир неча марта такрорланган, иншааллоҳ, яна бўлажак.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ

«Шояд, Роббингиз сизга раҳм қилса. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Ва жаҳаннамни кофирларга зиндон қилганмиз» (Исро сураси, 8-оят).

Агар сиз ўзингизни билиб, туғёнга кетмай, бузғунчилик қилмай юрсангиз:

«Шояд, Роббингиз сизга раҳм қилса».

Сизни азоблаш учун шиддатли куч-қувватга эга бўлган, ҳовли-жойларни айланиб юриб, додингизни берадиган бандаларини юбормай турса.

«Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз».

Агар сиз туғёнга, ер юзида бузғунчилик қилишга қайтсангиз, Биз ҳам сизларни азоблаш учун шиддатли куч-қувватга эга бандаларимизни юборишга қайтамиз.

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг бу ваъдаси доимо юзага чиқиб келмоқда. Бану Исроил туғёнга кетиб, ер юзида бузғунчилиги маълум даражага етгандан сўнг, уларнинг устига куч-қувватли бандаларини юбормоқда. Бу ҳодисалар тарихда маълум ва машҳур.

Булар ушбу дунё ҳаётининг можароларидир. Охиратнинг эса ўзига яраша ҳисоб-китоби бор.

«Ва жаҳаннамни кофирларга зиндон қилганмиз».

Ўша зиндондан чиқа олмай, абадий азобда қолурлар.

Бану Исроилнинг ўзига ҳидоят учун берилган китобга – Тавротга амал қилмай, бу дунёю у дунёнинг хорлигига дучор бўлганлар.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Тавба сурасида шундай марҳамат қилади Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини унда мангу қолувчилар қилиб ваъда давоми...

3278 15:06 / 21.11.2018
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Ўз Роббларига куфр келтирганлар учун жаҳаннам азоби бордир ва у қандай ҳам ёмон борар жой, 6оят.Демак, давоми...

3108 11:09 / 26.02.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз ва қиёмат куни унга бир китоб чиқарамизки, у унга давоми...

1308 19:00 / 08 январь
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Ҳақ ила бўлса, мустасно. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига давоми...

974 19:00 / 12 март