1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ уларни лаънатлади

15:06 / 21.11.2018 3273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Тавба сурасида шундай марҳамат қилади:

ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ

“Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини унда мангу қолувчилар қилиб ваъда қилди. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир” (68-оят).

Ушбу ояти каримада мунофиқларга бериладиган жазоларнинг охиратдагиси ва энг улуғи улгуржи равишда тафсилотсиз баён этилмоқда:

«Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини унда мангу қолувчилар қилиб ваъда қилди».

Ушбу жумлада умумлаштириб, «мунофиқларга» деб қўявермасдан, алоҳида-алоҳида қилиб, «мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга», дейилиши ҳам уларга охиратда бўладиган азоб шиддатли бўлишини таъкидлайди. Аллоҳ таоло тамонидан жаҳаннам оташининг ваъда қилиниши эса уларнинг жаҳаннам оташида жизғинак бўлиб куйишларига заррача ҳам шубҳа йўқлигини билдиради. Чунки Аллоҳ таолонинг ваъдаси ҳақдир. Мазкур мунофиқ ва кофирлар жаҳаннам оташида бир марта ёки маълум муддат куйиб, сўнгра қутулиб қолмайдилар. Балки

«Ўша улар учун етарлидир».

Шундай бўлса ҳам, уларга яна бошқа азоб-уқубатлар ҳам бор.

«Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир».

Буларнинг ҳаммаси уларнинг қилмишларига муносиб жазодир.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Подшоҳлик Ўз қўлида бўлган Зот баракотли, улуғ бўлди. У ҳар бир нарсага ўта қодирдир, 1оят.Яъни олий оламнинг давоми...

3206 20:35 / 09.01.2019
Муъминун сураси, 1ndash2оятлар.Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади 1. Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар давоми...

2569 15:14 / 19.10.2018
Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима давоми...

6786 11:23 / 13.10.2018
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади У ризқни тортиб қўйса, сизга ризқ берадиган ким ўзи Йўқ Улар саркашликда ва ҳақдан қочишда бардавом давоми...

3182 20:00 / 29.11.2018