1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Аёлларнинг умумий ҳаммомларга қатнаши ношаръий ишларга сабаб бўлади | Ҳадис дарслари (242-дарс)

19:00 / 09.08.2023 1076 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنْ دُخُولِ الْحَمَّامَاتِ ثُمَّ رَخَّصَ لِلرِّجَالِ أَنْ يَدْخُلُوهَا فِي الْمَيَازِرِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммомларга киришдан қайтардилар. Сўнгра эркакларга изор билан киришга рухсат бердилар».

Кўриниб турибдики, ҳаммомларда содир бўладиган аврат очилиши ва бошқа гуноҳ ишларни эътиборга олиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маълум муддат мусулмонларга умумий ҳаммомларга киришга рухсат бермаганлар. Кейинчалик ҳамма нарса ўрнига тушиб, кишилар бу ишга боғлиқ масалаларни яхши ўрганиб олганларидан кейин эркакларга изор (авратни тўсадиган кийим) билан киришга рухсат берганлар.

Аёлларга эса рухсат бўлмаган. Чунки аёлларнинг умумий ҳаммомларга қатнаши туфайли келиб чиқадиган ношаръий ишлар эҳтимоли кўп ва кучлидир.

وَعَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنِ امْرَأَةٍ تَخْلَعُ ثِيَابَهَا فِي غَيْرِ بَيْتِهَا إِلَّا هَتَكَتْ مَا بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللهِ تَعَالَى. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси бир аёл ўз уйидан бошқа жойда кийимини ечса, албатта, ўзи билан Аллоҳ таоло орасидаги пардани йиртган бўлади», дедилар».

Иккала ҳадисни Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилганлар.

Аёл киши учун эри, ота-онаси ва бола-чақасининг уйи ҳам ўз уйи ҳисобланади. Аммо аёл кишининг нотаниш жойларда кийимларини бутунлай ечиши кўпгина ҳаром ишларга сабаб бўлганидан, муслима аёлларни турли ноқулайликлардан сақлаш мақсадида шу ҳукм жорий қилинган. Ушбу ҳукмга амал қилмаслик кўплаб ҳаром-хариш ишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлишини унутмаслик лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суннатни ўрганишдан аввал .Суннат, ўзи нима эканини билиб олиш керак. Аввало Суннат ва Ҳадис бирбирининг ўрнида ишлатилиб юрган истилоҳлар эканини айтиш лозимдир. давоми...

18562 17:23 / 08.01.2017
. . Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларга фақат амир ёки маъмур ёки риёкоргина гапиради,, давоми...

3218 18:30 / 30.03.2022
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга давоми...

3607 18:30 / 23.03.2022
.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ушбу умматдаги ёки менинг умматимдаги ер ютиш, бошқа махлуққа давоми...

3602 13:00 / 02.12.2020