1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон билан боғлиқ акция Данияга жиддий зарар етказиши мумкин

10:00 / 31.07.2023 812 pdf Ўқиш режими + -

Данияда Қуръоннинг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳаракатлар мамлакатнинг хориждаги обрўсига путур етказади, вазиятга аралашиш керак, деб ҳисоблайди ТИВ раҳбари.

Данияда Қуръоннинг ёқиб юборилиши мамлакатнинг хориждаги обрўсига путур етказади. Бу ҳақда dw.com манбасига таяниб, kun.uz сайти хабар берди. Вазиятга аралашиш керак, дейди Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лекке Расмуссен. Бу ҳақда 30 июль, якшанба куни Даниянинг Politiken нашри хабар берди. Унга кўра, ҳукумат бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун қонуний восита топмоқчи.

Дания ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот билан чиқди. «Сўз эркинлиги Дания жамиятининг энг муҳим қадриятларидан биридир, – дейилади унда. – Биз шундай вазиятга дуч келдикки, Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатлар шу қадар кўламга етганки, дунёнинг кўп жойларида, турли қитъаларда Дания бошқа давлатларнинг маданияти, динлари ва урф-одатларини ҳақорат қилиш ва камситишни тарғиб қилувчи мамлакат сифатида кўриляпти». 15 та ҳукумат Копенҳагеннинг бундай ҳаракатларини қоралади, бир қатор элчилар чақириб олинди, дея маълум қилди ТИВ. 31 июль, душанба куни Дания ва Швециядаги ҳаракатлар муносабати билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилиши бўлиб ўтади. Бўлаётган воқеалар Данияга, унинг хавфсизлигига ва ҳамфикр мамлакатлар манфаатларига жиддий зарар етказиши мумкин, дейди Ташқи ишлар вазирлиги. Дания ҳукумати «айрим шахслар томонидан амалга оширилган чуқур ҳақоратли ва эҳтиётсиз бундай ҳаракатлардан узоқлашди». Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бу ҳаракатлар экстремистлар фойдасига ишлаяпти.

Шу тариқа, 30 июль куни Даниядаги хорижий давлатларнинг элчихоналари олдида Қуръонни ёқишнинг бешта ҳаракати қайд этилган, 31 июль куни яна еттитаси бўлиб ўтиши эълон қилинган, деб эслатади Jyllands-Posten газетаси.

Данияда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатлар араб дунёсида норозиликларга сабаб бўлди. Улардан биридан кейин юзлаб намойишчилар Бағдод кўчаларига чиқиб, Даниянинг Ироқдаги элчихонаси олдида тўпланди. Хавфсизлик кучлари оломонни сув пуркагичлар билан тарқатиб юборди. Dansk Flygtningehjælp (DRC) ҳуманитар ташкилоти Ироқда қуролли ҳужумга учради, деб ёзади газета. 

 

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча 24 ноябрь куни Чеченистон Республикасининг Дин ишлари бўйича президент маслаҳатчиси Адам Шахидов ва машҳур босниялик қори Фотиҳ Серефагич юртимизга ташриф давоми...

2075 20:19 / 25.11.2019
Жорий йилнинг 8 апрель куни АҚШдаги АлБухорий Ислом марказида .Fundraising, хайрия тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири давоми...

1551 15:10 / 10.04.2022
Британиялик терапевт муслима аёл коронавирусга қарши вакцина қўллашда 5000 та беморни эмлаш учун чақиришини айтди.Лондон шаҳридаги шифокор Фарзана Хусейннинг давоми...

1342 08:00 / 23.02.2021
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юртимиз қорилари қарийб барча халқаро Қуръон мусобақаларида фаол қатнашиб келмоқдалар.2019 йилнинг 1520 апрель кунлари КуалаЛумпур давоми...

2418 12:40 / 20.04.2019
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021