1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШдаги Ал-Бухорий Ислом марказида хайрия тадбири ўтказилди

15:10 / 10.04.2022 1548 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 8 апрель куни АҚШдаги Ал-Бухорий Ислом марказида «Fundraising» хайрия тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов, Тошкент шаҳар «Убай ибн Каъб» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Абдулҳаким домла Матқулов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, «Вақф» хайрия жамғармаси раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов онлайн тарзда иштирок этдилар.

Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди ва устоз Абдулҳаким домла Матқулов дуолар қилиб бердилар.

Сўнгра устоз Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов АҚШда бўлиб ўтаётган тадбирда иштирок этаётганларидан мамнун эканларини айтиб ўтдилар. Устоз Аллоҳ таолонинг каломи ва Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган масжид қуриш нақадар катта ажр-савоб экани ҳақидаги ҳадисларни зикр қилиб, шарҳлаб бердилар.

Кейин «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ сўз олдилар. Исмоил домла вақф хайрияси ҳақида маълумотлар бериб, бугунги тадбир ҳам шу асосда ташкил этилганини қайд этиб ўтдилар. Улуғ уламоларимизни, мужтаҳидларимизнинг камол топишларида вақфларнинг ўрни беқиёс бўлгани ҳақида ҳам таъкидлиб ўтдилар.

Онлайн хайрия тадбири жараёнида «Вақф» хайрия жамғармаси раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов ҳам сўз олиб масжид ва мадрасалар барпо этиш, уларнинг дунё ва охиратдаги мақоми ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

Тадбир якунида устоз Муҳаммад Айюб домла онлайн тарзда ушбу тадбирни ташкиллаштирган, унга бош-қош бўлган ва хайрия қилганларни яна бир бор Рамазон ойи билан муборакбод этиб, дуолар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари раислигида Наманган вилоятида фаолият юритаётган давоми...

850 17:20 / 07.10.2023
Уэльснинг Абергавенни шаҳрида масжид ва Ислом маркази очилди. Абергавенни мери Тюдор Томас масжид ва марказнинг очилишини илиқ кутиб олди ва уэльсликларнинг давоми...

1029 11:20 / 14.12.2021
Россияда мусулмонларнинг кунданкунга ошиб бораётганини маълум қилган Россия Муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Гайнутдинов Экспертлар 15 йилдан кейин Россия давоми...

1605 11:00 / 06.03.2019
Волжскдаги масжид ходимлари шаҳар касалхонасидаги шифокорларга 100 дан ортиқ ош тайёрлаб беришди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Улар ҳар куни шаҳар аҳолиси давоми...

1346 12:00 / 06.03.2021
Аудиолар

121284 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42796 14:35 / 11.08.2021