1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Муҳаммад Алоуддин ибн Муҳаммад Амин — катта фақиҳ олим

09:00 / 06.07.2023 702 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

IVIII-XIX асрда яшаб ўтган ҳанафий мазҳабининг йирик олим ва муҳаққиқларидан бўлган, "رد المحتار على الدر المختار" деган машҳур ҳошиянинг соҳиби Муҳаммад Амин Ибн Обидин Дамашқийнинг ўғли Муҳаммад Алоуддин ибн Муҳаммад Амин ҳам катта фақиҳ олимлардан бўлган. У киши "الهدية العلائية لتلاميذ المكاتب الابتدائية" яъни "бошланғич мактаб ўқувчилари учун алоий (Алоуддиндан) совға" номли машҳур фиқҳий асар ёзган бўлиб, унда кўп фойдали ва қизиқарли фиқҳий масалаларни ёритган. Қуйида улардан баъзиларини келтираман:


"ويكره أن يدعو الرجل أباه وأن تدعو المرأة زوجها باسمه, بل لا بد من لفظ يفيد التعظيم كيا سيدي ونحوه, لمزيد حقهما على الولد والزوجة"


яъни: "киши отасини, аёл эрини исми билан чақириши (мурожаат қилиши) макруҳдир. Балки, "хожам, саййидим!" каби таъзим (улуғлаш) маъносини ифода қилувчи лафз ишлатилиши керак. Бунга сабаб, уларнинг (яъни отанинг ва эрнинг) бола ва завжа устида зиёда ҳаққи мавжудлигидир". 


Исломий одоб шундай бўлади. Отага унинг исми билан мурожаат қилинмайди. Балки, тегишли жойнинг урфида таъзимни ифода қилувчи сўзлар билан хитоб қилинади. Эрга ҳам шундай. Бизнинг халқ зотан, қадимдан бунга амал қилиб келади. Аёллар эрларини "дадаси!", "хўжайин!", "хожам!", "бегим!" каби ҳурмат ва таъзимни англатувчи сўзлар билан чақирадилар. Халқимиз бемалол фахрланиши мумкин бўлган қадриятларимизнинг кўпи исломий одоб ўлароқ қонимизга сингган. Ва уни мустабид тузумнинг даҳрийлаштириш сиёсати ва унинг вайронкор шамоллари ҳам жойидан қўзғата олмаган. 


Шу ўринда бир нарсани айтиб кетмоқчиман. Устозингизга ҳам имкон қадар исми билан хитоб қилманг. Балки, таъзимни ифода қилувчи сўзлар билан мурожаат қилинг. Чунки, устоз ҳам ота каби улуғ зотдир. Ёки исмини зикр қилсангиз, ёнига таъзимни ифода қилувчи бошқа сўзларни ҳам қўшиб қўйинг. Битта ҳарф ўргатган устозингизни ҳам бош тожи қилинг. Бу билан фақат азиз бўласиз ва юксаласиз. Кам бўлмайсиз. Энг камида бунинг учун ажру савоб қозонасиз ва мазкур инсоннинг дуосига мазҳар бўласиз. 


Мадрасада ўқиётганимизда бир куни ошхонада навбатчи эдик ва ўзимдан ёши у қадар катта бўлмаган бир домлага таом келтирар эканман, у бошқа домлалар билан берилиб гаплашиб ўтирар ва таом тарафга қарамас эди. Беихтиёр ўгирилиб, косадаги овқатни тўкиб юбормасинлар, деган ниятда у кишига исми билан "фалончи ака!", деб чақириб, эътиборини жалб қилдим. Шунда бошқа бир домла менга ғазаб билан қараб "қори(!), устозларни номи билан чақирманг, хўпми?! Домла, ёки устоз, денг!", дея дашном берди. Кўпчилик ичида гап эшитиш бироз оғир ботди. Лекин, "хўп бўлади!", дедик, бош устига қабул қилдик. Бўйин сундик. Қани бунга далил(?!), Қуръон ва Суннатдан далилингиз борми ёки бу шахсий фикрингизми(?!), демадик. 


Бундай шафқат тарсакилари бизга доридек фойдали бўлган. Шундан сўнг, ўқув даргоҳидаги ўзимиздан ёши кичик домлаларга ҳам, диний билимларга бевосита алоқаси бўлмаган гуманитар ва ижтимоий фанлардан кирадиган ўқитувчиларга ҳам, умуман синфда тўқнашмайдиганимиз ҳар қандай ходимларга ҳам камоли эҳтиром билан "устоз!" деб мурожаат қиладиган бўлдик.


Қачонки, ижтимоий тармоқда ўзимизга Устоз деб биладиган, соясига салом берадиган ва суҳбатига етиша олмаётганимиз инсонларга нисбатан баъзиларнинг "фалончи ака, пистончи ака" дея дуч келган одам сингари мурожаат қилиб, ўзига тенг кўраётганига гувоҳ бўлсам, буни ҳазм қилишим бироз қийин бўлади. 


Имом Моликка нисбати тортишувли бўлган бир сўз бор: "кимки, сўфий бўлиб, фақиҳ бўлмаса, зиндиқ бўлиб қолади. Кимки, фақиҳ бўлиб, сўфий бўлмаса фосиқ бўлиб қолади. Кимки, бу иккисини жамласа ҳаққа эришади". 


Ушбу сўзлар баъзи китобларда имом Моликка нисбат берилади. Бир қатор олимлар эса бу сўзлар у кишига оид эканлигини инкор қиладилар. Аммо, маъно дуруст. Руҳий тарбия бу нафс фиқҳидир. Усиз ибодатлар ва муомалотларга оид масалаларни ўрганишнинг ўзи билан инсон мукаммал бўлолмайди. Одобсиз, мутакаббир, ўз илму фазлини зоҳир қилишга ўч, мақтанчоқ, риёсат ва қабулиятга интилувчан бўлиб қолади. 


Шу боис, шариатга зид бўлмаган, бидъату хурофотлардан покиза бўлган тасаввуфга муҳтожмиз.

Унинг соҳиблари ўзларини сўфий деб аташлари, қандайдир муршидлик тахтига чиқиб олган бўлишлари ҳам шарт эмас. Зеро, бунда сурат эмас, сийрат муҳим. Пўстлоқ эмас, жавҳар аҳамиятли. Қандайки, фақиҳлар ўз раъйлари ва ижтиҳодлари билан бу зоҳирий яшамимизга тааллуқли бўлган шаръий ҳукмларни истинбот қила олсалар, нафс фиқҳининг устозларига ҳам руҳий тарбияга оид масалаларда шундай нур берилганки, улар нарсаларнинг ташқи қобиғига эмас, моҳиятига назар сола оладилар. Кўпчиликдан махфий бўлган қиёсларни кўра оладилар. Ва ўз навбатида нафс фиқҳига оид ҳукмларни истинбот қиладилар. Бу ҳам Аллоҳнинг марҳаматидир. 


Лекин, ўзини тасаввуфга нисбат берадиган аммо, нафсиламрда ундан дунёлар қадар узоқ бўлган одамлар ҳам бор. Худди шунингдек, тасаввуфнинг ўзи билан кифояланиб, айрим шайхларга қўл бериб, илм олишдан беҳожат бўлиш ҳам кишининг адашишига сабаб бўлади. Шу боис, шаръий билим билан руҳий тарбияни жамлаш ниҳоятда муҳим.


Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олим, кашфиётчи, шоир, табиб, математик, астроном, кимёгар Аббос ибн Фирнас 810 йилда Андалусиянинг Рунда шаҳрида таваллуд топди. У Андалусиядаги умавий ҳокимлардан давоми...

2030 09:00 / 07.10.2021
Юртимизда Ислом дини равнақига катта ҳисса қўшган маърифатпарвар олим, диний ва дунёвий илмлар билимдони ҳамда тарғиботчиси, дин ва жамоат арбоби Исҳоқ махдум давоми...

1524 14:00 / 21.07.2022
Ушбу рисолаи шарифни шайхул ислом Ҳожа Муҳаммад эшон тебратган сулук йўллариТариқати Нақшбандийя МажзубийяМусулмон бандаман.Беш ислом асосим бор.Олти калимаи давоми...

1519 11:30 / 23.11.2021
Иброҳим махдум Мулла Иброҳим махдум 1898 йили Наманганнинг сўлим гўшаларидан бири Шўркент қишлоғида дунёга келдилар. Падари бузрукворлари мулла Мухаммад Солиҳ давоми...

1649 14:00 / 14.07.2022
Аудиолар

120534 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7050 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42145 14:35 / 11.08.2021