1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Англия мусулмонлари закоти ошмоқда

17:22 / 26.06.2023 1184 pdf Ўқиш режими + -

Молиявий инқироз бўлаётган бир пайтда ,Англия мусулмонлари ҳар доимгиданда кўпроқ маблағларини хайрия қилишаётгани аниқланмоқда.

Англиядаги мусулмон қатламни молиявий томондан қўллаб қувватловчи Миллий хайрия қўмитаси маълумотига кўра,Бирмингем етакчилар қаторида ҳисобланади.

"Биз ҳар доимгидан-да кўпроқ инсонлар хайрия учун ёрдам беришаётганига гувоҳ бўляпмиз. Ўтган йилги ҳисоб-китобларга кўра,ҳар 30 дақиқада 1 та инсон закот бериш учун  Миллий хайрия қўмитасига мурожаат қилишарди"-дейди Миллий хайрия қўмитаси раиси доктор Соҳаил Ҳаниф .

"Бугунга келиб, энди ҳар 12 дақиқада битта инсон тўғри келяпти. Авваллари хайрия қилмоқчи бўлганларнинг кўп қисми мусофирлардан иборат эди, ҳозир 70% хайрия қилувчилар Англия фуқароларидир. Яъни, Англияда туғилган ва шу ерда яшовчилар ".

Англияда хизмат кўрсатиш ва товарлар нархи охирги қирқ йилликда жадал суръатларда ошиб бормоқда. Йиллик инфляция миқдори 2023 йил апрелда 7.8%га тўғри келган бўлса, май ойида бу кўрсатгич 7.9%га тўғри келмоқда .

Миллий хайрия қўмитаси молиявий инқирозни 50% мусулмонларнинг камбағалликда яшашларининг асосий омили сифатида кўрсатмоқда .

Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали ижодий жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг .Қуръон тажвидини ўргатиш, бўлими мудири ўринбосари, Ўзбекистон давоми...

1169 20:43 / 12.10.2021
2019 йил 711 сентябрь куни Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 41 халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Бу давоми...

1325 10:07 / 06.09.2019
Ўтган ҳафта Зара Муҳаммад Британия Ислом Кенгаши аъзолари томонидан бош директор этиб сайланган. Бу ҳақда El Arabi El Jadid вебсайти маълумот берди. Бунгача Ҳарун Хон давоми...

1035 17:45 / 02.02.2021
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси таклифига биноан Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз, доктор, шайх Салоҳ Муҳаммад давоми...

574 11:52 / 27.11.2023
Аудиолар

120847 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42415 14:35 / 11.08.2021