1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

6000 метр чуқурликда яшовчи шаффоф желатинли балиқлар

09:00 / 03.08.2023 1746 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Titan (Титан)– ушбу инсонлар томонидан ихтиро қилинган янги ва юқори технологияли сув ости кемаси (батискаф) 3000 метр чуқурликда кучли босимга дош беролмай портлаб кетди. 

   Aphyonidae – апиноид номли 10 сантиметрча келадиган шаффоф желатинли балиқлар эса
денгиз сатҳидан 6000 метр (6 километр!) чуқурликда яшаб кўпаяди. 

  Айрим тадқиқотчи олимлар Япония яқинида денгиз сатҳидан 8336 метр(!) чуқурликда салянгоз (улитка)ни кузатиб аниқлашган. Айни дамда ушбу салянгоз тури бундай чуқурликда қайд этилган ноёб денгиз жонивори бўлиб турибди. 

   Кейин эволюция таълимоти етакчилари даъвосида бўлганлар келишади-да, ушбу ҳодисаларнинг тасодифий кашфиёт дейишиб, ўша ерда мавжуд ҳаёт борасида бонг ура бошлашади. 

Қуръони карим эса шундай дейди: “Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар”, Луқмон сураси, 11-оят.

“...Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт”, Исро сураси, 85-оят.

P.S. “Titan” батискафининг қулаши 18 йил 2023 июн куни содир бўлди. Батискафаси 1912 йилда чўкиб кетган "Титаник" лайнерининг вайроналари ёнига шўнғишдан кейин йўқолди. Батискаф бортида беш киши, шу жумладан учта сайёҳ бор еди. Қидирув-қутқарув операцияси эртаси куни бошланди. Дастлаб, экипаж аъзолари тирик бўлиши мумкин деб тахмин қилинган  чунки, мавжуд  кислород заҳираси тахминан тўрт кунга етарли бўлган. Бироқ, қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан уч кун ўтгач, батискафанинг қолдиқлари Титаник кемасидан 488 метр масофада топилган: корпус бириктирилган таянч рамкаси ва енгил ташқи корпуснинг учи аниқланган. Titan батискафининг қулашининг энг катта сабаби implosion, яъни улкан ташқи босим билан бардошли корпуснинг бир зумда йўқ қилиниши деган хулосага келишга имкон беради. Экипаж ва бортдаги йўловчилар дарҳол ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари топилмади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг биз бандаларига ато қилган улкан неъматларидан бири вақтдир. Вақт кетса қайтиб келмайдиган неъматдир. Ҳикматларда шундай дейилган Вақт қилич давоми...

2092 09:39 / 13.10.2021
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб .Сафларингизни тўғриланглар, етишибетишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман,, давоми...

1256 16:30 / 24.06.2021
Қадим Америкадаги қулчилик даврида қуллар икки қисмга бўлинар эди1. Уй қуллари.2. Дала қуллари.Дала қулларига худди ҳайвон сингари муомала қилинар эди. Уларнинг давоми...

1995 11:00 / 26.11.2021
.Илм ndash ҳар доим очиқ эшикка ўхшайди, унга кириш ҳар бир инсоннинг ўз ихтиёрига боғлиқ,.Шайх Абдулвоҳид ЯҳёАбдулвоҳид Яҳё Рене ЖанМариЖозеф Генон 1886 ndash 1951 ndash давоми...

1972 13:30 / 02.04.2021