1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Акса урганга уч маротаба ташмийт айтилади

09:00 / 07.06.2023 3624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Акса урганга уч маротаба ташмийт айтилади, яхшилик тиланади. Учтадан зиёда бўлса, бас, у шамоллагандир», дедилар.
Имом Можа, Абу Довуд ривоятлари.
Изоҳ: Биринчи бор, иккинчи бор ва учинчи бор акса уриб «Алҳамдулиллаҳ», деб айтса, унга «Ярҳамукаллоҳ», деб айтилади. Учтадан кўпайиб кетса, шамоллаган экансан деб унга жавоб қайтарилмайди. 
Ҳожат чиқараётганда жаҳрий ва махфий ҳам ҳамд айтмайди. Лекин қалбида айтади.
Демак, учтагача ҳамд ва ташмийт айтади, ундан ортиғида айтмайди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Касаллик фақат жисмда эмас, хулқда ҳам бўлади. Бадхулқ одамни кўрсанг, ҳаққига шифо сўраб дуо қил. Унга шу дардни бериб, сени омон қолдирган Аллоҳга ҳамд айт.

2441 09:00 / 20.12.2017
Подшоҳларнинг тожи олтиндан бўлади. Йигитнинг тожи эса, одобдан бўлади.

2124 09:25 / 15.06.2018
Қуръон китобингнинг устида чанг кўрсанг, аҳволингга йиғлагин. Ким уч кун Қуръон тиловатини узрсиз тарк қилса, ҳожир узоқлашган деб аталади..Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур,.

1419 14:52 / 05.07.2019
Бахтли киши ҳамма нарсага эга бўлмайди. Лекин нимага эга бўлса ҳам, ўша нарса билан бахтли бўлади.

2172 09:10 / 17.05.2018