1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Яхшилик нимаю, ёмонлик нима, шуни аниқлаб олайлик

11:00 / 05.06.2023 1448 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Наввос ибн Самъон Ансорийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот:
«Яхшилик – ҳусни хулқ. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг», дедилар».


Яхшилик – чиройли хулқ экан. Ёмонлик эса қилган одамнинг кўнглини ҳам ғаш қиладиган, биров кўриб қолишидан хавфсирайдиган ишлар экан.


Биз бундай гапларни айтиб қўйиб, ўтиб кетаверамиз, бироқ шу маълумотларнинг ўзи биз учун катта неъмат эканига кўп ҳам парво қилмаймиз. Ҳолбуки, Исломда бўлмаган бошқа халқлар яхшилик нимаю, ёмонлик нима эканини билишмайди.


Бир анжуманда қатнашиш учун Америкада меҳмон бўлдик. Анжуманга етти-саккиз хил турли дин вакиллари йиғилган эди. Ўртага «Яхшилик нимаю, ёмонлик нима, шуни аниқлаб олайлик», деган масала қўйилди.


Сўзга чиққанлардан бири: «Фалон жойда нафақачиларнинг пули вақтида берилмай, ундан бироз фойдаланиб олиб, сўнг берилибди, мана шу нарса ёмонликдир», деган маънода гапирди.


Яна бир қатнашчи: «Болалар учун фалон ишларни қилсак, яхшилик бўлади», деди.


Катта бир диний анжуманда шу каби оддий, шахсий масалалар ҳақида гапирилди.


Биз меҳмон сифатида индамай ўтирдик. Бирдан бу саволни менга бериб қолишди. Мен хусусий, жузъий масалалар бир дин номидан яхшилик ёки ёмонлик деб айтилаётганидан таажжубда эканимни айтдим.

 Сўнг:
«Динлар бу ҳақда аниқ таълимот берган бўлиши керак. Сизнинг динингизни билмаймиз, бироқ Ислом динида бу нарса очиқ-ойдин баён қилиб берилган. Мен ўзимнинг сўзларимни айтаётганим йўқ. Бу гапларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар», деб юқоридаги ҳадисни айтдим.


«Мана бу – яхшилик, мана бу эса – ёмонлик. Мен бу нарсани муҳокама қилиб, уни ўзгартира олмайман», дедим.


Биз бирор масалага жавоб топа олмасак, динимизни яхши ўрганмаганимиз учун ўзимизни айблашимиз керак. Бошқа мафкураларда, «дин»ларда, турли эътиқодлару дунёқарашларда яхшилик ва ёмонлик ҳақида аниқ бир мезонлар йўқ.


«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди
 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг,, дедим..Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб давоми...

1736 16:00 / 24.07.2021
. ,.100. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим.Аллоҳ азза ва жалла раҳматни юз давоми...

2084 09:05 / 06.08.2019
Бир мамлакат подшоҳи аскарларига юртдаги кексаларни ўлдиришга амр қилди. Бир йигит отасини жуда яхши кўрар эди. Подшоҳнинг буйруғини эшитгач отасини уйнинг давоми...

2793 13:26 / 09.06.2022
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳнинг йўлида юрилганда чиққан чанг билан жаҳанамнинг тутуни банданинг ичида зинҳор жам давоми...

1241 11:00 / 11.02.2023